Қонунчиликдаги янгиликлар
Материал санаси 24.06.2025
ҚҲТБТда 5 июлга қадар Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига ўзгартиришлар муҳокама қилинмоқда. Муҳокама қилинмоқда – бу баландпарвоз тарзда айтилган, чунки изоҳ қолдиришга уринишда тизим кўпинча хато чиқармоқда. Шунинг учун 4 кунлик муҳокама давомида 800 дан ортиқ ўқувчи лойиҳага 0 (3)та таклиф қолдирди холос. Аниқ қандай ўзгаришлар ҳақида гап кетаётгани – buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Материал санаси 24.06.2025
Ўзбекистоннинг 38 туман ва шаҳарида тадбиркорлар «тайпарклар» ва «зиплайнлар» — экстремал туризм мажмуалари ва пўлат арқон бўйлаб тез тушиш аттракционларини қуришга субсидия олишлари мумкин. Бу 2025 йил 19 июндаги 383-сон ВМҚ «Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»даги қарорда назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 20.06.2025
16.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1069-сон Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Улар солиқ қарздорлигини ҳисобга олиш ва пеня ҳисоблаш, «умидсиз қарздорлик» ва «ҳуқуқий таъсир чоралари» тушунчаларини белгилаш масалаларига тегишли. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида: ... 

Материал санаси 16.06.2025
28 июнгача ҚҲТБТда молиявий санкциялар ва жарималарни қўллаш тартибини, уларга эътироз билдириш тартибини белгилайдиган, шунингдек асоссиз ундирилган пул маблағларини қайтаришни таъминлайдиган айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. У асоссиз ундиришнинг ҳар календарь куни учун жарима суммасидан фоиз тўлашни назарда тутади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 16.06.2025
Минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя воситалари билан улгуржи ва чакана савдо қилиш лицензияси берилиши учун давлат божи миқдори белгиланди.12.06.2025 йилдан 362-сон ВМҚ билан лицензия паспорти мувофиқлаштирилмоқда. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 11.06.2025
Қорақалпоғистоннинг Амударё ва Бўзатов туманлари туман коэффициентлари, шунингдек ҳар йилги қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланадиган оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларига эга жойлар рўйхатига киритилди. Бунда мазкур жойлар рўйхати ҳанузгача янги Меҳнат кодекси меъёрлари ҳисобга олинган ҳолда янгиланмаган. НҲҲ лардаги мос келмасликлар туфайли ҳисоб-китобларда хатога йўл қўймаслик учун buxgalter.uz тушунтиришини ўқинг: ... 

Материал санаси 10.06.2025
7 июндан янгиланган шаклдаги ТИФ ТН жорий этилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхати кучга кирди. Янги кодлар 1 июндан қўлланилади: ... 

Материал санаси 28.05.2025
Корпоратив чекларни рўйхатга олиш, ногирон ходимлари бўлган корхоналар учун субсидиялар, ЙҲҚни бузганлик учун жарима баллари тизимини жорий этиш, қурилишда қонунбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш, инвестициялар учун яшаш рухсатномасини олиш, МИЗ иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа ўзгаришлар 2025 йил июнь ойида кучга киради. Улар ҳақида buxgalter.uzнинг анъанавий шарҳида батафсил ўқинг: ... 

Материал санаси 26.05.2025
Президентнинг 23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон қарори мажбурий рақамли маркировкалаш соҳасидаги қонунбузарликлар учун прогрессив жарима тизимини жорий этади – тўртинчи жаримадан сўнг солиқ тўловчи бир йил давомида ҚҚСни қоплаш ҳуқуқини йўқотади. Шунингдек, у дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабларини ва маркировка кодлари билан ишлашнинг айрим жиҳатларини ўзгартиради. Энг муҳим тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида қисқача бандлар бўйича: ... 

Материал санаси 22.05.2025
Президентнинг 14.05.2025 йилдаги ПҚ-181-сон қарори билан ТИФ ТН кодларининг янги рўйхати тасдиқланди ва импорт божхона божлари ставкалари янгиланди. Тафсилотлар – шарҳда: ... 

Материал санаси 22.05.2025
Туризм фирмалари ва умумий овқатланиш шохобчаларига ўз хизматларини тарғиб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш Президентнинг 15.05.2025 йилдаги ПФ-87-сон Фармонида назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 20.05.2025
2025 йил 1 июлдан Ўзбекистон корхоналари «болалар миллий контентини» яратиш учун солиқ имтиёзларини олиш имкониятига эга бўладилар. Бу Президентнинг 15.05.2025 йилдаги ПҚ-183-сон қарорида назарда тутилган. Қайси контент ҳақида сўз бораётганлиги ҳақида маълумотлар ва бошқа тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 19.05.2025
Паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари 2030 йил 1 январга қадар ер солиғини тўлашдан озод этилди. Шунингдек, Солиқ кодексига болалар соғломлаштириш оромгоҳлари бўйича имтиёзлар, рақамли маркировкани ўқиш қурилмаларини сотиб олиш харажатлари бўйича имтиёзлар, пиво ва пиво ичимликлари, тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун янги йиғим киритилди. 17 майдан кучга кирган 16.05.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1063-сон Қонундаги янгиликлар ҳақида buxgalter.uz сайтидаги шарҳда батафсил ўқинг: ... 

Материал санаси 14.05.2025
Нодавлат болалар боғчалари ва мактаблар фойдаланадиган солиқ имтиёзлари доимий парваришга муҳтож катта ёшдаги шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади. Бу Президентнинг 08.05.2025 йилдаги ПҚ-171-сон Қарорида назарда тутилган. Қандай имтиёзлар ҳақида гап кетяпти, кимга ва қачондан уларни қўллай бошлаш мумкинлиги ҳақида – buxgalter.uz шарҳида ўқинг. ... 

Материал санаси 08.05.2025
Тошкентда нотурар жой объектлар учун минимал ижара тўлови ставкалари фаолият турлари бўйича табақалаштирилган. Бу пойтахт Халқ депутатлари Кенгашининг 15 апрелдаги қарорида назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 07.05.2025
Хўжалик субъектлари ер ости манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олганлиги учун сув солиғини оширилган миқдорда тўлайдилар. Бундан ташқари 05.05.2025 йилдаги ЎРҚ-1062-сон Қонунга мувофиқ ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тугатиш учун асослар кенгайтирилди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди. Ҳужжат 5 май куни кучга кирди, тафсилотлар – шарҳда: ... 

Материал санаси 06.05.2025
Давлат банклар, тўлов тизимлари операторлари, тўлов ва бошқа ташкилотларнинг жавобгарлигини кучайтирмоқда, кибержиноятлардан зарар кўрган мижозлар фойдасига улардан зарарни ундириш механизмини жорий этмоқда. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 29.04.2025
ҚҲТБТда Фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини аниқлаш ҳамда уларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ҳужжатда «фойдаланилмаслик» мезонлари келтирилган, уларга алоҳида эътибор қаратинг! Муҳокама 8 майда якунланади, тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 29.04.2025
Ўғитларни маркировкалаш, коммунал хизматлар тарифларининг ошиши, ҳисобрақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ва солиқ текширувларининг янги шартлари... Бизни 1 майдан кутаётган бу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида buxgalter.uz нинг анъанавий ойлик шарҳида ўқинг: ... 

Материал санаси 23.04.2025
Тадбиркорлик субъектларини (жумладан, давлат иштирокидаги корхоналарни) тугатиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санадан бошлаб дивидендлар, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича пеняларни ҳисоблаш тақиқланади. Бу 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сон Президент Фармонида назарда тутилган. Шунингдек, Фармон давлат мулки объектларини сотиш борасида кенг кўламли ўзгаришларни назарда тутади ва бу «хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди» тезиси билан мустаҳкамланган. Тафсилотлар –шарҳимизда: ...