Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишларида (25.12.2025 й. ЎРҚ-1108-сон) қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлаш тартибини бекор қилиш назарда тутилган.
Buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бўлим бошлиғи Фазлиддин ЎКТАМОВ СКдаги ўзгаришларга изоҳ берди:
Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлаш тартибини бекор қилиш Президентнинг 12.08.2025 йилдаги ПҚ-247-сон қарорида назарда тутилган эди (5-б. «а» к.б.).
Шунга мувофиқ, Солиқ кодексининг айрим қоидалари қайта кўриб чиқилди. Хусусан:
- СКнинг 383 ва 392-моддалари бекор қилинди;
- якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига ЖШДС (12%) солиш тартиби сақлаб қолинмоқда;
- ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларига ЖШДС солинмайди (СКнинг 365-моддасига ўзгартиришлар);
- якка тартибдаги тадбиркорлар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида ЖШДС тўлаш ҳуқуқига эга бўлган солиқ тўловчилар рўйхатидан чиқарилди (СКнинг 385-моддасига ўзгартиришлар). Энди ушбу ҳуқуқдан фақат юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган оила аъзолари ва ҳунармандчилик фаолияти субъектлари – «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари фойдаланиши мумкин;
- ЯТТ билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахсларнинг даромадларидан солиқни аввалгидек солиқ агенти ҳисоблаб чиқаради ва ушлаб қолади
. Бунда даромади 100 млн сўмгача бўлган ЯТТнинг ўз ходимлари даромадларидан якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзи тўлайдиган қатъий белгиланган ЖШДС ставкаларининг 50%ига тенг миқдорда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш ҳуқуқини назарда тутувчи норма чиқариб ташланди. Яъни энди ЯТТ ўз ходимларининг даромадларидан ЖШДСни 12%лик ставка бўйича ушлаб қолиши керак.
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()