СК-2026: Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ўзгаришлар

preview

Якунланаётган йилнинг сўнгги кунларидаги тортишувларга сабаб бўлаётган мавзу – айланмадан олинадиган солиқ ставкаси ЯТТ ёки ўзини ўзи банд қилган шахснинг рақамли платформалар орқали жисмоний шахслар билан ёки электрон ҳужжат айланиши тизимлари орқали – юридик шахслар билан ишлаётганига боғлиқ бўладими, деган муҳим масала ечими – муваффақиятли ҳал этилди. Ҳар иккаласи учун ҳам солиқ ставкаси 1% бўлади.

Buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бўлим бошлиғи Фазлиддин ЎКТАМОВ айланмадан олинадиган солиқ билан боғлиқ ўзгаришларга изоҳ берди:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонун билан ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

1. Даромади 1 млрд сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун солиқ ставкаси 1%.

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган ЖШДСни тўлаш тартиби бекор қилинганлиги, шунингдек даромади 100 млн сўм  доирасида бўлган ўзини ўзи банд қилган шахслар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилганлиги муносабати билан. Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 1 млрд сўмдан ошмаган ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар деб эътироф этилади .

Йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланган . Ушбу солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ўрнига ихтиёрий равишда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишга ҳам ҳақли. Жами даромад 1 млрд сўмдан ошганда эса – шу кундан бошлаб мажбурий тартибда ушбу солиқни тўлашга ўтиши керак.

Эътибор беринг!

2026 йил 1 январдан айланмадан олинадиган солиқ ставкасини пасайтириш тарзидаги имтиёзлар айланмадан олинадиган солиқни 1% ставка бўйича тўлайдиган ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди 25.12.2025 й. ЎРҚ-1108-сон 9-м..

 

Товарларни олиб киришда (импорт қилишда) ҚҚС тўлашга мажбурий ўтиш тартиби энди ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам татбиқ этилади. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади 1 млрд сўмдан ошган пайтдан эътиборан ёки ихтиёрий равишда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтган пайтдан эътиборан ЯТТ учун белгиланган тартибда тўлайдилар.

Янги рўйхатдан ўтган ЯТТ, агар унинг даромади 1 миллиард сўмдан ошса, рўйхатдан ўтган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлаши кераклиги тўғрисидаги қоида эндиликда янги рўйхатдан ўтган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам татбиқ этилади.

 

2. Солиқ агентлари томонидан солиқни тўлаш ва ҳисоботларни тақдим этиш

ЯТТлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўлов ташкилотларининг рақамли платформалари орқали товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган 1 млрд сўмгача бўлган даромадлар бўйича солиқларни тўлаш, шунингдек, солиқ ҳисоботи ва бошқа маълумотларнинг тўғри шакллантирилиши ҳамда солиқ органларига ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик солиқ агентлари – тўлов ташкилотлари зиммасига юклатилади.

Эслатиб ўтамиз, ЯТТлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун тўлов ташкилотларининг рақамли платформалари орқали онлайн режимда давлат ва молиявий хизматларни кўрсатиш бўйича махсус ҳуқуқий режим яратиш назарда тутилган  .

Ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан юридик шахслардан олинган 1 млрд сўмгача бўлган даромадлар бўйича ушбу юридик шахслар солиқ агентлари деб эътироф этилади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланиши лозим бўлган солиқ солиқ органларининг хабарномаси асосида тўлов манбаида юридик шахслар томонидан ушлаб қолинади.

ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 1 млрд сўмгача бўлган даромадлари бўйича солиқ ҳисоботини солиқ агентлари ҳар бир ЯТТ ёки ўзини ўзи банд қилган шахс кесимида тақдим этади. Бунда ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқнинг ҳисоби солиқ тўловчининг ЯТТ ёки ўзини ўзи банд қилган шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органидаги шахсий ҳисобварағида юритилади.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text212722_sk-2026_yakka_tartibdagi_tadbirkorlar_va_uzini_uzi_band_qilgan_shahslar_uchun_aylanmadan_olinadigan_soliq_buyicha_uzgarishlar