Қабул қилинган қарорга асосан жорий йил охирига қадар спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво, шунингдек охирги истеъмолчига сотиладиган бензин, дизель ёқилғиси ҳамда суюлтирилган ва сиқилган газга амалдаги акциз солиғи ставкалари сақланиб қолади. ...
Солиқ ва божхона имтиёзлари, давлат хизматлари олиш бўйича тавсиялар ва бошқа чоралар - buxgalter.uz нинг қабул қилинган норматив ҳужжатлар ва охирги вақт учун ахборот туркумидан хабарлар асосида тайёрлаган шарҳида. ...
Карантин тадбирлари шароитларида муддатли мажбурий тўловлар бўйича қарздор бўлиш ва банкрот бўлиш хатари бир неча марта ошди. Уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан қатор солиқлар, ижара тўлови, инвестиция мажбуриятлари, лицензиялаш, банкротлик ва банк ҳисобварақларини тўхтатиб туриш таомили бўйича янги чоралар қабул қилинди. Buxgalter.uz расмий манбаларнинг энг сўнгги хабарларидан ахборотни умумлаштирди. ...
Ўзбекистон Республикаси Президенти ўзининг 20.03.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан иқтисодиёт тармоқларига коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича чоралар тўплами тасдиқланди. ...
Президент томонидан иқтисодиёт тармоқларига коронавирус пандемияси ва глобал инқирозий ҳолатларнинг салбий таъсирини юмшатиш бўйича чоралар-тадбирлар тасдиқланди. Молия вазирлиги ҳужжатнинг асосий тезисларини келтиради. ...
19 июндан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича «таҳлика-таҳлил» тизими фаолият юрита бошлайди. ...
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан cолиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. У Солиқ кодексининг 99-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган. ...
ДСҚ Солиқ мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжат “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонун ва Солиқ кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган. ...
ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Солиқ органи мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қарорини мажбурий ижро этувчи давлат органига юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. ...
Смета нархи шакллантирилишининг амалдаги модели ва унга асосланган институционал ва норматив-ҳуқуқий база анча эскириб қолган. Вазият ўзбекистонлик қурувчилар ҳам хориждаги сингари етакчи бўлишлари учун кескин ўзгаришлар қилинишини талаб этади. ...