Туризм ва умумий овқатланиш учун янги имтиёзлар

preview

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади. 2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади. Бу Президентнинг “Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

 

Умумий овқатланиш корхоналари қуйидаги солиқлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди:

  • айланмадан олинадиган солиқ;
  • фойда солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ.

Шунингдек - барча солиқлар ва йиғимлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар бўлган даврда фоизларни ундирмасдан,  маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи.

 

Norma.uz материаллари асосида

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text172280_turizm_va_umumiy_ovqatlanish_uchun_yangi_imtiezlar