МИЗ иштирокчилари учун янги имтиёзлар жорий этилди

preview

Президент томонидан 14 сентябрь куни “Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Norma.uz портали янгиликлар ҳақида батафсил ёзади:

 

Янги ҳужжатга асосан:

  • 2020 йил 1 январдан бошлаб фойда солиғи бўйича имтиёзлар бекор бўлганлиги муносабати билан - солиқ имтиёзларининг фойдаланилмай қолган қисмини 2020 йил 1 октябрь ҳолатига МИЗ иштирокчилари реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар учун қўллаш назарда тутилган. Имтиёзлар МИЗ иштирокчилари реестрга киритилган пайтдан эътиборан улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга мўлжалланган;
  • МИЗ иштирокчилари 2021 йил 15 сентябрдан бошлаб маҳсулот ишлаб чиқаришда ва ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни импорт қилганда ҚҚС ва божхона божини фоизлар ҳисобланмаган ва уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунгача муддатга кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ортиқча ҚҚС суммаси 7 кун ичида қайтарилади. ҚҚСнинг асоссиз қопланган суммаси камерал солиқ текшируви натижаларига кўра белгиланган тартибда ундирилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда:

  • МИЗ иштирокчиларига улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича имтиёзлар беришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини;
  • МИЗ фаолиятини, уларнинг вазифалари ва кутилаётган натижаларни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 15.09.2021 йилда эълон қилинди.


Эльмира СИРАЗИЕВА

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text172875_miz_ishtirokchilari_uchun_yangi_imtiezlar_joriy_etildi