Солиқ кодекси солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига ноль даражали ставкани қўллаш ёки уни камайтириш ҳуқуқини тақдим этади. Улар жумласига ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланадиган хўжалик юритувчи субъектлар киради. Бу ҳолда солиқ ставкаларини қўллаш жиҳатларини «Норма»нинг эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди. ...
Солиқ кодекси билан айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш ҳуқуқи берилади. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан уни қўллаш тартиби ва шартларини «Норма» эксперти Олег ЦОЙ аниқ мисолларда тушунтириб берди. ...
Хўжалик юритиш фаолиятининг қисқариши шароитларида фойда солиғи тўловчилари бўнак тўловларини аввалги чорак якунлари бўйича эмас, балки кутилаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш воситасида тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди. «Норма» эксперти Олег ЦОЙ ким ушбу инқирозга қарши чораларни қўллаши лозимлиги ва буни қандай тўғри амалга ошириш мумкинлигини тушунтирди. ...
Янги СК нормаларини ўрганишда давом этамиз, уларнинг баъзилари ҳар хил маънони англатадигандек туюлади. Бунинг сабабларидан бири – бухгалтерия ва солиқ ҳисобида даромадлар ва харажатларни тан олишга турлича ёндашувда. Мисол учун, амортизацияни, унинг жорий ва келаси ҳисобот даврларида солиқ солинадиган фойдага таъсирини қандай ҳисобга олиш мумкин? Солиқ кодекси муаллифларидан бири, солиқ маслаҳатчиси Ирина ПОДОЛЬСКАЯ buxgalter.uz учун махсус муаммога ўз нуқтаи назари билан ўртоқлашди: ...
My.soliq.uz порталидаги электрон солиқ ҳисоботи тизимида 2020 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисоботнинг янги шакли (шакл коди – 10205_25) жойлаштирилган. Бухгалтерларда уни қандай қилиб тўғри тўлдириш юзасидан саволлар юзага келди. Зеро жорий йилнинг I чораги учун Ҳисоб-китобни 20 апрелдан кечиктирмай тақдим этиш зарур . «Норма» экспертлари Наталья МЕМЕТОВА ва Олег ЦОЙ buxgalter.uz учун махсус тайёрлаган тушунтиришдан фойдаланинг. ...
2007 йил таҳриридаги СКда инвестициялар суммасига солиқ солиш базасини камайтириш бўйича имтиёз мавжуд эди. У 2020 йил 1 апрелга қадар амал қилади. Янги таҳрирдаги СКда энди у йўқ, бироқ фойда солиғи тўловчиларида инвестициявий чегирмани қўллаш ҳуқуқи пайдо бўлди. ...
Бухгалтерлар 2019 йил учун солиқ ва молиявий ҳисоботларни тузишга киришдилар, чунки 15 февралгача оз вақт қолди, айрим корхоналар эса – 25 мартгача топширадилар . 2019 йил мобайнида айланмаси 1 млрд сўмдан ошган корхоналар ҳамда 1.10.2019 йилдан умумбелгиланган солиқ солиш тизимига (фойда солиғи ва ҚҚСни тўлашга) ўтган импорт қилувчи корхоналар Фойда солиғи ҳисоб-китоби ва ЯСТ ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдириши керак? ...