ШЖБПҲ
Материал санаси 24.09.2026
Иш берувчи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига (ШЖБПҲ) штатдаги ходимлар, ўриндошлар, ишловчи пенсионерлар ва ФҲТ шартномалари бўйича ижрочиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги барча ЖШДСга тортиладиган даромадлардан бадаллар ҳисоблаши шарт. Бундан ташқари, ходим ЖШДСга тортилмайдиган ихтиёрий бадалларни тўлаши мумкин. 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб 23.06.2026 йилдаги ПФ-115-сон Фармонга мувофиқ МҲТЭКМ оширилди – имтиёзли тоифалар даромадининг солиқ солинмайдиган қисми ва шунга мос равишда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадални ҳисоблаш базаси унинг миқдорига бевосита боғлиқ. ... 

Материал санаси 01.01.2026
2021 йил 1 июндан 16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталарини бериш билан бир вақтда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш амалга оширилади. Аммо корхонага илгари расмий равишда ишламаган катта ёшдаги шахс – паспорт билан, лекин ШЖБПҲ рақамисиз келиб қолиши мумкин. Сиз унинг рўйхатга олиниши масаласини «Халқ банки» сайти орқали нисбатан тез ҳал қилишингиз мумкин. Buxgalter.uz нимани ва қандай қилиш кераклигини тушунтиради: ... 

Материал санаси 01.01.2026
«Халқ банки» тизимига ташкилотнинг СТИРи бўйича барча ходимларни битта тугма ёрдамида қўшиш мумкин. Қайта ташкил этилаётган компаниялар учун фойдали функция. Buxgalter.uz қандай қилишни тушунтириб беради: ... 

Материал санаси 01.01.2026
ШЖБПҲни тўлаш учун тўлов топшириқномасини my.soliq.uz даги шахсий кабинетда шакллантириш, реестрни эса nps.xb.uz да жўнатиш мумкин. Буни қандай амалга оширишни тушунтирамиз: ... 

Материал санаси 10.11.2025
Иш берувчилар ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача реестрларни тақдим этадилар ва ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар тўлайдилар. Ҳисоблаш, умуман олганда, мураккаб эмас, лекин амалда нозик томонлари бўлиши мумкин. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига мажбурий бадалларни ва олиниши лозим бўлган иш ҳақи миқдорини қандай ҳисоблашни мисол тариқасида кўриб чиқамиз: ... 

Материал санаси 30.04.2025
«Халқ банки» «INPS bo'yicha savollar» ТГ-гуруҳида ШЖБПҲ бўйича ҳисоботга киришнинг муқобил усулини таклиф қилди. Балки кимгадир фойдаси тегар: ... 

Материал санаси 27.10.2021
“Корхона ёзда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаган ҳолда ходимлар ва таъсисчиларнинг болалари учун оромгоҳга йўлланмалар учун тўловни амалга оширди. Ҳозир бизни аудиторлар текширишмоқда, бу жараёнда низоли саволлар юзага келди: мазкур тўловларга ЖШДС солинадими, бундай харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланадими”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 26.07.2021
Агар корхонада бир нечта ходимларда ШЖБПҲда хатолар аниқланган бўлса, корхона уларни ишдан безовта қилмасдан ёрдам бериши мумкинми? Ходимга Халқ банкида амалдаги паспортга мувофиқ ШЖБПҲга тузатиш киритишди, бироқ янги счётга эскисидан жамғарма қанчалик тез ўтказилади? ШЖБПҲ сўровномасидаги кириллдаги маълумотлар қандай лотин ёзувига ўтказилади? Агар бухгалтернинг компьютерида ШЖБПҲ сайти очилмаса, нима қилиш керак? ... 

Материал санаси 05.02.2020
Кўп корхоналар солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ШЖБПҲга ўтказилган бадалларга ШЖБПҲ реестрларини Халқ банки сайти https://nps.xb.uz/nps орқали тақдим этиш тўғрисида билдиришнома-хат олишди. ...