2019 йил учун ШЖБПҲ реестрлари Халқ банки тизимига юкланмаганда нима қилиш лозим

preview

Кўп корхоналар солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ШЖБПҲга ўтказилган бадалларга ШЖБПҲ реестрларини Халқ банки сайти https://nps.xb.uz/nps орқали тақдим этиш тўғрисида билдиришнома-хат олишди.

Бухгалтерларда дарҳол саволлар туғилди: нима учун? Ахир ЖШДС ва ЯИТ бўйича барча ҳисоб-китоблар “Қабул қилинди” мақоми билан топширилган ва бухгалтерлар ШЖБПҲ тизимига сатрларни автоматик тарзда юклаш бўйича сўров муваффақиятли тугалланганлиги  ҳақида хабар олишганку.

Бунинг бир нечта сабаблари бўлиши мумкин:

1) ШЖБПҲ реестрларидан бири техник сабабларга кўра лозим даражада юкланмаган бўлиши мумкин;

2) корхона бир ой мобайнида ШЖБПҲни бир неча марта – қисмларга бўлиб ўтказган бўлиши мумкин.  Тизим солиқ ҳисоботининг сайт билан интеграциялашувини қуйидаги схема бўйича қабул қилади: битта тўлов топшириқномаси – битта ШЖБПҲ реестри. Шу боис бундай вазиятда  ҳақиқатан ҳам ШЖБПҲ реестрини https://nps.xb.uz/nps сайтида сиз ҳисобот топширган ойда ўтган барча тўлов топшириқномалари бўйича тўлдириш лозим;

3) қайсидир жисмоний шахс бўйича маълумотлар – Ф.И.О., СТИР, ШЖБПҲ ва ҳоказолар  тўғри бўлмаса.

Шу тариқа, билдиришнома олган корхоналар:

  • солиқ тўловчи - юридик шахснинг шахсий кабинети орқали ЭРИ ёрдамида Халқ банкининг https://nps.xb.uz/nps сайтига киришлари;
  • барча ШЖБПҲ реестрларини текширишлари, улардан қайсилари 2019 йилнинг қайси ойи учун етишмаётганлигини аниқлашлари;
  • шундан кейин “Реестрни қўшиш”, сўнгра – “Тўлов топшириқномаси” тугмасига босишлари лозим. Ва сиз дарҳол сизда ШЖБПҲ реестри юкланмаган  2019 йил учун тўлов топшириқномасини кўрасиз.

Уни танланг, у бўйича реестрни ходимлар ва ШЖБПҲ суммаларини кўрсатган ҳолда тўлдиринг.

Ходимларнинг ШЖБПҲ суммалари тўлов топшириқномаси бўйича умумий сумма билан тўғри келишини текширинг.

Реестрни сақлаб қўйинг, шундан сўнг ШЖБПҲ реестрларининг умумий китобида уни танланг ва “Ҳаракат” тугмаси ёрдамида – тасдиқланг.

Бўлди! Сизнинг реестрингиз “Ўтказилди” мақомини олади.

Р.S. Ходимлар реестрларини жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига жўнатишда юзага келиши мумкин бўлган барча муаммолар тўғрисида қуйидаги  электрон почта: komil.mirsoliev@xb.uz орқали хабар қилишингиз мумкин.

Татьяна ЛИМАРЕВА