Биз buxgalter.uz Телеграм-канали обуначиларидан уларда 2026 йил учун солиқ солиш мақсадида Ҳисоб сиёсати тасдиқланган-тасдиқланмаганлигини сўрадик. Респондентларнинг 11 фоизи (ўзбек тилидаги каналда 18 фоиз) «белгиланганидек, 1 январгача» тасдиқланган, деб жавоб берган. Очиғини айтганда, бу жуда ажабланарли, чунки декабрь ойининг сўнгги кунларида солиқ қонунчилигида кўп нарсани ўзгартирган НҲҲлар қабул қилинди. Бухгалтерларнинг кўпчилиги бутун январь ойи давомида нима ва қандай ўзгарганини ва бу уларнинг компаниясига қай даражада тааллуқли эканлигини тушунишга жон-жаҳдлари билан уриндилар...
Бундан ташқари, кўплаб респондентлар ушбу масала билан шуғулланаётганликларини ёки умуман миллий стандартлардан фойдаланмаётганликларини тан олишди. Ваҳоланки, бу ҳужжатнинг йўқлиги муаммоларга олиб келиши мумкин.
Агар СҲСингиз (солиқ ҳисоби сиёсати) ҳали ҳам «ишлаётган» бўлса, бу мақола сиз учун. ...
Солиқ солиш мақсадидаги ҳисоб сиёсати мажбурий ҳужжат ҳисобланади. У солиқ базасини ҳисоблаш, солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш, солиқ ҳисоботини тузиш учун концептуал асос ҳисобланади. ...
2025 йил 1 январдан кучга кирадиган янги 5-сон БҲМСнинг нормаларини ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва фойда солиғини ҳисоблаш учун амортизацияни ҳисоблашдаги фарқ нимада?
Амалиётдан олинган мисоллар асосида асосий фарқларни «Норма» экспертлари Наталья МЕМЕТОВА ва Олег ЦОЙ тушунтириб берди: ...
Корхонада товарлар ва хизматлар нархи, қоидага кўра, иқтисодиёт ва маркетинг бўлимлари ёки раҳбариятнинг ўзи томонидан белгиланади, чунки кўп ҳолларда сотувлар муваффақияти нархга боғлиқ бўлади. Трансферт нарх белгилаш бўйича СК нормалари (СК VI бўлими) кучга киришини ҳисобга олган ҳолда товарлар (хизматлар) учун нарх белгилаш масаласига бухгалтерия ходимлари ҳам фаол киришишларига тўғри келади.
Нарх сиёсатини қандай тўғри тузиш ва нима учун у солиқ ҳисоб сиёсатининг бир қисмига айланиши лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Ирина ПОДОЛЬСКАЯ гапириб берди: ...