Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи
2025 йил 1 январдан кучга кирадиган янги 5-сон БҲМСнинг нормаларини ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва фойда солиғини ҳисоблаш учун амортизацияни ҳисоблашдаги фарқ нимада?
Амалиётдан олинган мисоллар асосида асосий фарқларни «Норма» экспертлари Наталья МЕМЕТОВА ва Олег ЦОЙ тушунтириб берди:
❖
Агар кешбэк билан асосий восита сотиб олган бўлсангиз, buxgalter.uz сайтидаги янги мақолада тушунтиришни ўқинг.
Бухгалтерия ҳисоби мақсадида ва фойда солиғини ҳисоблаш учун амортизацияни ҳисоблашдаги асосий фарқлар
Бухгалтерия ҳисоби (БҲМС бўйича) |
Фойда солиғи |
Амортизация нормалари ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида фойдали хизмат муддати (ишлаб чиқариш) ва АВни амортизация қилиш усулига қараб белгиланади |
Амортизация нормалари солиқ солиш мақсадидаги ҳисоб сиёсатида белгиланади. Улар амортизация бўйича харажатлар чегириладиган харажатларга киритиладиган нормалардан ошмаслиги керак |
Амортизация қуйидаги усуллардан бири билан ҳисобланади : – бир текис (тўғри чизиқли) амортизация ҳисоблаш усули;– ишлаб чиқариш усули - бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда; – икки баробар амортизация нормаси билан камайиб борувчи қолдиқ усули; – кумулятив усул - йиллар йиғиндиси |
|
АВнинг бошланғич (тиклаш) қиймати қайта баҳоланганда кейинги амортизация қайта баҳоланган қийматдан ҳисобланади |
Амортизация бўйича чегириладиган харажатларни аниқлашда фақат 2021 йил 1 январгача ўтказилган қайта баҳолашлар натижалари ҳисобга олинади |
СК 306-м. 7-қисмининг 9-11-бандларида келтирилган активлар амортизация қилиниши лозим |
Қуйидаги активлар амортизация қилинмайди : – бюджет ташкилотларининг (тадбиркорлик фаолияти учун сотиб олинган ва фойдаланиладиган амортизация қилинадиган активлар бундан мустасно); – мақсадли молиялаштиришнинг бюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олинган (яратилган). Ушбу норма хусусийлаштириш вақтида олинган амортизация қилинадиган активга нисбатан қўлланилмайди; – Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида, шунингдек Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ текин олинган; – грантлар, гуманитар ёрдам ва мақсадли тушумлар ҳисобидан олинган, сотиб олинган ёки яратилган ; – телекоммуникация тармоқларидаги тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг текин олинган техник воситалари; – инвестор ва давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ инвестиция мажбуриятлари сифатида киритилган; – берилган солиқ ва божхона имтиёзлари натижасида бўшаган маблағлар ҳисобидан олинган, сотиб олинган ёки яратилган |
Эътибор беринг
Фойда солиғини ҳисоблашда сиз СК 306-моддасида белгиланган нормалардан паст нормалар бўйича амортизацияни ҳисобга олишга ҳақлисиз .
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадида АВ амортизациясини ҳисобга олиш мисоллари
АВ амортизация нормалари бир хил
Солиқ кодексида машина ва ускуналар (транспорт ускуналаридан ташқари) бўйича амортизация нормаси – 20%, бу уларнинг 5 йил давомида фойдаланилишини назарда тутади (100:20).
Корхона ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олди ва ундан 8 йил фойдаланмоқчи. Бухгалтерия ҳисоби мақсадидаги ҳисоб сиёсатида ушбу ускуна бўйича амортизация нормаси 12,5% (100:8) миқдорида белгиланган.
Солиқ кодекси СК 306-моддасида белгиланган чегаравий нормалардан паст нормаларни қўллашга рухсат бергани учун корхона 12,5% нормасини солиқ солиш мақсадидаги ҳисоб сиёсатида ҳам мустаҳкамлаб қўйди.
АВ амортизация нормалари турлича
Солиқ кодексида машина ва ускуналар (транспорт ускуналаридан ташқари) бўйича амортизация нормаси – 20%, бу уларнинг 5 йил давомида фойдаланилишини назарда тутади (100:20).
Корхона 8 йил фойдаланишни мўлжаллаган ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олди. Бухгалтерия ҳисоби мақсадидаги ҳисоб сиёсатида ушбу ускуна бўйича амортизация нормаси 12,5% (100:8) миқдорида белгиланган.
СК 306-моддасида белгиланган нормалар доирасида амортизация нормаларини қўллашга рухсат бергани учун корхона солиқ солиш мақсадидаги ҳисоб сиёсатида 20% нормасини мустаҳкамлаб қўйди.
Бу ҳолда вақтинчалик фарқ юзага келади. Бухгалтерия ҳисоби мақсадида амортизация муддати 8 йилни ташкил этади, фойда солиғини ҳисоблаш мақсадида эса ускуна қиймати 5 йил давомида харажатларга ўтказилади.
Бухгалтерия ҳисобида АВ амортизация нормалари СК бўйича чегаравий нормалардан юқори
Солиқ кодексида автотранспорт воситалари бўйича амортизация нормаси – 20%, бу уларнинг 5 йил давомида фойдаланилишини назарда тутади (100:20).
Корхона 4 йил фойдаланишни мўлжаллаган енгил автомобилни сотиб олди. Бухгалтерия ҳисоби мақсадидаги ҳисоб сиёсатида амортизация нормаси 25% (100:4) миқдорида белгиланган.
Фойда солиғини ҳисоблашда корхона харажатлар таркибида фақат Солиқ кодексидаги норма доирасидаги амортизация суммасини, яъни йилига 20%ни чегириб ташлашга ҳақли.
Амортизация суммасидаги фарқ жорий йилда чегириб ташланмайди, лекин кейинги даврларда чегириб ташланади.
Амортизацияни ҳисоблаш тартиби ҳақида батафсил:
- бухгалтерия ҳисоби мақсадида – «Асосий воситалар. Амортизация» бўлимидаги тавсияларда;
- фойда солиғини ҳисоблаш мақсадида – «Солиқ солиш мақсадларида амортизация харажатларини қандай аниқлаш керак» тавсиясида.
❖
Ишлаб чиқариш АВ амортизациясини таннархга киритмаслик мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида алоҳида мақолада ўқинг.