Солиқ ҳисоби сиёсати: қандай қилиб тез тасдиқлаш ва 2026 йилда жарима олмаслик мумкин

preview

Биз buxgalter.uz Телеграм-канали обуначиларидан уларда 2026 йил учун солиқ солиш мақсадида Ҳисоб сиёсати тасдиқланган-тасдиқланмаганлигини сўрадик. Респондентларнинг 11 фоизи (ўзбек тилидаги каналда 18 фоиз) «белгиланганидек, 1 январгача» тасдиқланган, деб жавоб берган. Очиғини айтганда, бу жуда ажабланарли, чунки декабрь ойининг сўнгги кунларида солиқ қонунчилигида кўп нарсани ўзгартирган НҲҲлар қабул қилинди. Бухгалтерларнинг кўпчилиги бутун январь ойи давомида нима ва қандай ўзгарганини ва бу уларнинг компаниясига қай даражада тааллуқли эканлигини тушунишга жон-жаҳдлари билан уриндилар...

Бундан ташқари, кўплаб респондентлар ушбу масала билан шуғулланаётганликларини ёки умуман миллий стандартлардан фойдаланмаётганликларини тан олишди. Ваҳоланки, бу ҳужжатнинг йўқлиги муаммоларга олиб келиши мумкин.

Агар СҲСингиз (солиқ ҳисоби сиёсати) ҳали ҳам «ишлаётган» бўлса, бу мақола сиз учун.

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Агар сизда СҲС бўлмаса, қандай хавфга дуч келасиз 

Солиқ солиш мақсадидаги ҳисоб сиёсати СКнинг 77-моддасида назарда тутилган. Бунда қуйидагилар белгиланди:

  • ҳисоб сиёсатини шакллантиришда солиқ тўловчи томонидан танланган солиқ солиш мақсадида ҳисобни юритиш усуллари мазкур ҳисоб сиёсати тасдиқланган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб қўлланилади (яъни – СҲС 1 январга қадар тасдиқланишига улгуриш керак);
  • янги ташкил этилган юридик шахс ёки чет эл юридик шахсининг доимий муассасаси ташкил этилганидан кейин биринчи ҳисобот даври мобайнида солиқ солиш мақсадида ҳисоб юритиш усуллари тўғрисида қарор қабул қилади;
  • календарь йил давомида солиқ солиш мақсадида ҳисоб сиёсати ўзгартирилмайди. Солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларга солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёки солиқ солиш шартлари ўзгарган тақдирда ва фақат шу ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган қисмида йўл қўйилади.

МЖтКнинг 175-моддасига кўра, фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини юритмаслик ёхуд ушбу ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритиш, агар бу ҳаракатлар солиқлар ёки йиғимларнинг тўланиши лозим бўлган суммасини камайтиришга олиб келган бўлса, шунингдек солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, худди шунингдек камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик БҲМнинг 3 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

Аммо энг муҳими – солиқ билан боғлиқ ҳар қандай (!) баҳсда ўз позициянгизни асослаш учун ҳеч нарса бўлмайди. Ушбу асословчи ҳужжатсиз нимага асосан мурожаат қиласиз?

СҲСда қуйидагилар акс эттирилиши керак:

  • СКда назарда тутилган ҳолларда солиқ солиш мақсадида алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш тартиби;
  • сиз томондан фойда солиғи учун харажатларни ҳисобга олиш ва шунингдек ҚҚСни ҳисобга олиш учун танланган  усуллар;
  • хеджирланадиган хавфларни аниқлаш сиёсати, хеджирланадиган моддалар ва уларга нисбатан қўлланиладиган хеджирлаш воситалари, хеджирлаш операциялари амалга оширилган тақдирда хеджирлаш самарадорлиги даражасини баҳолаш услубияти, шунингдек бошқа молиявий хавфлар;
  • активларнинг ҳар бир гуруҳи ва кичик гуруҳи бўйича амортизация нормалари (ҳисоблаш усуллари).

СҲСсиз сиз юқорида санаб ўтилган барча масалалар бўйича солиқ органининг ҳар қандай позициясига қўшилишга мажбур бўласиз.

Солиққа тортиш мақсадларида қўлланиладиган солиқ сиёсати – бу текширувдан олдинги таҳлил ва камерал текширувлар бўйича барча асосларингиз негизидир. Ва у сизда бўлиши керак.

 

СҲС нима учун фақат текширувлар учун эмас, балки бошқа нарсалар учун ҳам фойдали

Тўғри тузилган солиқ ҳисоби сиёсати қуйидагиларга ёрдам беради:

  • солиқларни ҳисоблаш ва тўлашда хатолар хавфини камайтириш;
  • бухгалтерия ичида ягона тартиб ўрнатиш;
  • бухгалтерия ходимлари алмаштирувини йўқотишларсиз енгиб ўтиш;
  • солиқ органларининг саволларига ишонч билан жавоб бериш.

Ҳали солиқ ҳисоби сиёсатини тасдиқламаганларга буни иложи борича тезроқ амалга оширишни ва бу масалани ҳал этишга жиддий ёндашишни – кейинги ишда ёрдам берадиган муҳим қадам сифатида ёндашишни тавсия этамиз.

 

Бизнинг Конструкторимиз билан СҲСни қандай осон тузиш мумкин

Агар сиз Buxgalter Pro тизими фойдаланувчиси бўлсангиз, солиқ ҳисоби сиёсатини (дарвоқе, бухгалтерия ҳисобини ҳам) тез ва осон шакллантиришингиз мумкин.

Конструктор ҳужжатни шаблон бўйича эмас, балки ташкилотингизнинг ўзига хос хусусиятларига қараб шакллантиради. Экспертларимиз 2026 йилга мўлжалланган қонунчиликдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда барча қоидаларни янгилади.

 

Хизмат қандай ишлайди:

1. Саволларга жавоб берасиз ва мос келадиган нуқталарни белгилайсиз – кетма-кет, юқоридан пастга.

2. Тизим ҳужжат матнини автоматик равишда шакллантиради – сиз уни реал вақт режимида кўрасиз.

3. Тайёр ҳужжатни «Экспорт» функцияси орқали юклаб олинг.

Солиқ ҳисоби сиёсати тузувчисига ўтиш

Солиқ ҳисоби сиёсати тузувчисига ўтиш

Ҳужжатни қанча эрта тасдиқласангиз, шунча кам хавотирга тушасиз!

 

 

Солиқ ҳисоби сиёсати Солиқ ҳисоби сиёсати Солиқ ҳисоби сиёсати /uz/publish/doc/text163632_soliq_solish_maqsadlaridagi_hisob_siesatining_mavjud_emasligi_uchun_jarima_solishadi