Таъсисчи – норезидент юридик шахс 2026 йилнинг III чорагида Ўзбекистон корхонасига фоизсиз қарз беради. 2026 йилнинг IV чорагида томонлар қарзни кечириш (муассиснинг беғараз ёрдамига қайта расмийлаштириш) орқали қарз мажбуриятини тўхтатишни режалаштирмоқда.
Корхона кечирилган қарз суммасини солиқ солинадиган даромад таркибида акс эттиришни ва 2025 йил зарарига солиқ базасини тўлиқ миқдорда камайтиришни режалаштирмоқда.
Компания раҳбариятида қуйидаги саволлар пайдо бўлди:
1) Таъсисчи – норезидент юридик шахс фоизсиз қарз беришга ҳақлими?
2) 2025 йилги солиқ зарарини 100% миқдорида ҳисобга олиш мумкинми?
3) Қарзни кечириш (беғараз ёрдамга қайта расмийлаштириш) йўли билан қарзни тўхтатишга йўл қўйиладими?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал этиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб бермоқда. ...
Ҳисобда нафақат қарзни қайд этиш, балки унинг қайси тоифага – қисқа муддатли ёки узоқ муддатли эканлигини тўғри аниқлаш ҳам муҳимдир.
Мақолада мажбуриятларни қайси мезонлар бўйича фарқлаш, қайси ҳисобварақларда ҳисобга олиш, мажбуриятлар билан қандай ишлаш ва қарз юкини асосий коэффициентлар бўйича таҳлил қилишни кўриб чиқамиз. Материал жадваллар, формулалар ва бухгалтер учун амалий тавсияларни ўз ичига олади. ...