ҚҚСнинг соддалаштирилган тартиби
Материал санаси 20.08.2026
Контрагентлари соддалаштирилган ҚҚСга ўтган компаниялар ҚҚСни ҳисобга олишнинг рад этилиши ҳолатига дуч келдилар. Етказиб берувчи томонидан солиқ тўланган, бироқ тизим буни кўрмаяпти. Вазиятни buxgalter.uz сайтида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб беради. ... 

Материал санаси 19.08.2026
Савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар исталган ойнинг 1-санасидан бошлаб 6 фоизлик ставка бўйича ҚҚСни тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтишлари мумкин. Ўтиш санасида умумбелгиланган ҚҚС бўйича барча «қолдиқларни» ёпиш – салбий фарқни ҳисобдан чиқариш ва қолдиқлар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСни тиклаш лозим бўлади. Агар Сиз 2026 йил 1 июлдан «соддалаштирилган» ҚҚСга ўтган бўлсангиз ва ўтиш санасига қадар ҚҚС суммаларига тузатиш киритмаган бўлсангиз – июнь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини қайта топширишга тўғри келади. Buxgalter.uz сайтида бухгалтерларнинг ушбу операциялар бўйича энг кўп бериладиган саволларига жавоб бердик: ... 

Материал санаси 09.07.2026
Ташкилот ҚҚСни 6 фоизлик ставка бўйича тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш тўғрисида хабарнома юборган, бироқ кейинроқ раҳбар умумбелгиланган солиқ солиш тизимида қолишга қарор қилди. Бундай вазиятда нима қилиш кераклигини buxgalter.uz Солиқ қўмитасидан аниқлаштирди. Бу вазиятда нима қилиш кераклигини тушунтирамиз: ... 

Материал санаси 08.07.2026
ҚҚС тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтишга қарор қилган биринчи тадбиркорлик субъектлари буни 2026 йил 1 июлдан бошладилар. Бироқ, турли сабабларга кўра, ҳамма ҳам кассада ҚҚС ставкасини ўз вақтида янгилай олмади – ва дастлабки кунларда чеклар 12 фоизлик ҚҚС ставкаси билан чиқарилди. Бу ваҳимага сабаб эмас, лекин нотўғри ставкали чекларни қолдириш ҳам мумкин эмас. Нима қилиш кераклигини buxgalter.uz сайтида тушунтириб берилди: ... 

Материал санаси 01.07.2026
Компаниямиз 2026 йил 1 июлдан бошлаб ҚҚС тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтди. 21 июль куни солиқ идорасидан 2026 йилнинг II чораги учун фойда солиғи ҳисоб-китобини топширмаганимиз ҳақида хабарнома олдик. Соддалаштирилган ҚҚС тўловчилар ушбу ҳисоботдан озод қилинмаганми? Бу ҳисоб-китобни топширишимиз керакми? Buxgalter.uz сайтида жавоб берамиз: ... 

Материал санаси 26.06.2026
Муболағасиз айтиш мумкинки, Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони билан жорий этилган ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби бўйича тадбиркорларда кўплаб саволлар пайдо бўлмоқда. ...