Солиқларни тўлаш муддати яқинлашмоқда – ҳисоб-китобларни қайта текшириб, уларни вақтида тўланг:
Қабул қилинган қарорга асосан жорий йил охирига қадар спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво, шунингдек охирги истеъмолчига сотиладиган бензин, дизель ёқилғиси ҳамда суюлтирилган ва сиқилган газга амалдаги акциз солиғи ставкалари сақланиб қолади. Илгари “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга асосан 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб акциз солиғи ставкаларининг оширилиши назарда тутилган эди.