Алкоголь ишлаб чиқарувчиларга ҚҚС бўйича солиқ хавфи мезонлари қандай аниқланади

preview

Алкоголь ишлаб чиқарувчиларга ҚҚС қисмида солиқ хавфи мезонлари белгиланди. Бу ДСҚнинг “Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни махсус ҳисобга қўйиш тизимида этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун солиқ хавфи мезонларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган, АВ рўйхат рақами 3405, 27.12.2022 й:

 

Хусусан, юқори ёки ўрта хавфдан далолат берувчи 6 та мезон (ёки ҳолат) белгиланган: 

Т\р

Солиқ хавфи белгилари

Солиқ хавфи даражаси

1

“Асл белгиси” маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий этмаган ёки фойдаланмаганда

Юқори

2

Реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисоблагич ўрнатилган автотранспорт воситаларида истеъмол ва техник этил спиртини реализация қилишни таъминламаганда

Юқори

3

Барча истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларини қуйиш линияларида йиғма ҳисобга олиш маълумотлари кўрсаткичларини тегишли ҳимоялаш воситасига эга бўлган тайёр маҳсулотлар учун электрон ҳисоблагичлар мавжуд бўлмаганда

Ўрта

4

Ташкилотлар томонидан доимий равишда устав фондининг қуйидаги миқдори таъминланмаганда:

- истеъмол этил спирти ва ароқ ишлаб чиқарувчи ташкилотлар учун БҲМнинг 10 000 баравари

- бошқа алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар (узум ва меваларни бирламчи қайта ишлаш ташкилотлари бундан мустасно) учун БҲМнинг 1 000 баравари

Ўрта

5

Ароқ ҳамда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 60 фоизидан ва йиллик ишлаб чиқариш ҳажми абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда камида 100 минг декалитрдан кам бўлганда

Ўрта

6

Ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 50 фоизидан кам бўлганда

Ўрта

Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.03.2023 йилдан кучга киради.

Norma.uz материаллари асосида