Алкоголь савдосидаги чекловлар қайта кўриб чиқилди

preview

Тузатишлар 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сон Қонунда келтирилган.

Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар давлат раҳбари томонидан илгари қабул қилинган назарда тутилган, хусусан:

биринчидан, Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига тузатишлар киритилди:

а) унга қуйидагилар киритилди:

  • техник спирт ишлаб чиқариш – ушбу ўзгартириш расман 15 ноябрдан кучга киради, бироқ Ҳукумат кучга кирадиган санани кейинроққа – 2020 йил 1 январга белгилаган. Мазкур ҳолатда лицензиялаш тартиби тасдиқланган;
  • алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси – ушбу талаб 15 ноябрдан амал қилади. Бироқ бу вақтда тасдиқланган лицензиялаш тартиби мавжуд эмас. Лицензиялашнинг асосий талаби маълум – алкоголь маҳсулотлари оборотини ҳисобга олинадиган ахборот тизимига уланиш, бироқ мазкур тизим кейинги йилнинг бошида ташкил этилади;

б) табиий виноларни ишлаб чиқариш фаолияти рўйхатдан чиқарилган – ушбу ўзгартириш фақат 15 ноябрдан расмийлаштирилиши белгиланганлигига қарамай, Президент томонидан хусусий узумчилик плантациялари хом ашёларидан тайёрланадиган табиий узум виноларини ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш 2019 йилнинг бошидан бекор қилиниши юзасидан фармойиш берилган;

иккинчидан, алкоголли маҳсулотларни олиб кириш ва реализация қилишга оид чекловлар қайта кўриб чиқилди:

  • полиэтилен, полистирол ва бошқа полимер материаллардан тайёрланган полимер истеъмол идишларидаги алкоголь маҳсулотларини (пиво пишириш ва вино маҳсулотлари бундан мустасно) олиб кириш тақиқ жорий этилди;
  • алкоголь маҳсулотларини реализация қилувчи савдо объектлари билан таълим, спорт ва диний ташкилотлар ўртасидаги масофа 500 метрдан 200 метргача қисқартирилди. Бунда белгиланган 200 метрлик чеклов умумий савдо майдони 1 000 кв.м дан ортиқ бўлган савдо комплекслари ва бозорларда жойлашган савдо объектларига ва ярмарка павильонларига татбиқ этилмайди.

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган, тузатишлар 15.11.2019 йилдан кучга кирди.

Олег Заманов.


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text155547_alkogol_savdosidagi_cheklovlar_qayta_kurib_chiqildi