Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Бизнесни қўллаб-қувватлашнинг янги чоралари қабул-қилинди
Карантин тадбирлари шароитларида муддатли мажбурий тўловлар бўйича қарздор бўлиш ва банкрот бўлиш хатари бир неча марта ошди. Уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан қатор солиқлар, ижара тўлови, инвестиция мажбуриятлари, лицензиялаш, банкротлик ва банк ҳисобварақларини тўхтатиб туриш таомили бўйича янги чоралар қабул қилинди. Buxgalter.uz расмий манбаларнинг энг сўнгги хабарларидан ахборотни умумлаштирди.
№ |
Чора |
Ахборот манбаи |
I. Ўзбекистон Республикаси Президенти. Мол-мулк солиғи, ер солиғи, ижара тўлови, инвестиция мажбуриятлари, лицензиялаш, банкротлик ва банк ҳисобварақларини тўхтатиб қўйиш бўйича қарор |
||
1 |
1 октябрга қадар тадбиркорларнинг фойдаланилмаётган объектларига нисбатан мол-мулк ва ер солиғининг оширилган ставкалари қўлланилмайди |
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 март куни ўтказилган коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши тўғрисида хабар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтида эълон қилинган) |
2 |
1 ноябрга қадар коронавирус пандемияси туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган корхоналар банкрот деб эълон қилинмайди |
|
3 |
Карантин муддати давомида тадбиркорлик субъектлари фойдаланаётган 3600 дан ортиқ давлат мулки объектлари бўйича ижара ҳақлари ундирилмайди |
|
4 |
Барча лойиҳалар доирасида инвестициявий мажбуриятларни бажариш муддатлари 6 ойга узайтирилади |
|
5 |
Карантин даврида тадбиркорларнинг ҳисоб рақамини тўхтатиб қўйиш тақиқланади |
|
6 |
Товарларни етказиб бериш ҳамда ташиш хизматларини лицензиялаш бекор қилинади |
|
7 |
Мамлакатга олиб кирилаётган дори-дармонлар, субстанциялар, тиббий техника ва бошқа зарур товарларни божхона тўловлари ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича кўрсатма берилди |
|
II. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги. Телекоммуникация операторлари ва провайдерлари хизматлари қийматини камайтириш, шунингдек улар билан тузилган шартномалар бўйича тўловларни кечиктириш имконияти |
||
1 |
Телекоммуникация операторлари ва провайдерлари 2 ой давомида симли телефон алоқаси (халқаро телефон сўзлашувлардан ва мобиль алоқасидан ташқари) ҳамда симли ва симсиз интернет-алоқа хизматлари учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмагани учун абонентларни тармоқдан ўчирмайди |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги баёноти (вазирликнинг расмий сайтида эълон қилинган) |
2 |
Ташқи интернет трафиги чекланган тариф режаларида лимитдан ташқари трафик нархини арзонлаштириш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда. Ушбу борада қабул қилинган қарорлар тўғрисида қўшимча хабар қилинади |
|
3 |
Карантин шароитларида барча телекоммуникация операторлари ва провайдерлари янги, анча фойдали тарифлар тақдим этди ва ўз абонентларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида янги хизматларни жорий этди. Хусусан:
|