Депутатлар корхона тугатилишини соддалаштирувчи тузатишларни қабул қилдилар

preview

Қонунчилик палатасининг 22 октябрдаги мажлисида депутатлар тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилишига қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, бизнесни ихтиёрий равишда тугатиш механизми 2020 йил 1 январдан соддалаштирилади. Ҳозирча барча ўзгартиришлар фақат қонуности ҳужжатларида қайд этилган (7.06.2019 йилдаги ПФ-5739-сон Фармонга ва 21.08.2019 йилдаги 704-сон ВМҚга қаранг). Турли юридик кучга эга ҳужжатлардаги қарама-қаршиликларни бартараф этиш учун амалдаги қонунларга тузатишлар киритилиши лозим.

«Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бу муаммонинг ечими бўлади. Лойиҳа 2019 йил 30 сентябрда ўтказилган мажлисда маъқулланган эди, 22 октябрда эса иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Тадбиркорлик субъектини ташкил қилиш учун бир неча соат вақт кифоя қилади. Бироқ тугатиш жараёни ниҳоятда мураккаб, қийин ва жуда кўп вақт талаб қилади. Фақат шу сабабли тадбиркорликка қўл уришга қарор қилган ўн минглаб фуқаролар рўйхатдан ўтмай фаолият юритишни афзал кўрадилар.

Мазкур қонун лойиҳасига кўра, корхонани молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб ҳисоблаш учун асос бўладиган муддат 9 ойни ташкил этади. Яъни, эндиликда тадбиркорлик субъекти шунча муддат фаолият юритмаслиги тугатилиши учун асос бўлади.

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан 3 йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади. Натижада, тадбиркорлик соҳасида «ўлик жон»ларга барҳам берилади.


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text154915_deputatlar_korhona_tugatilishini_soddalashtiruvchi_tuzatishlarni_qabul_qildilar