Ҳисобварақда маблағлар етарли эмас: иккинчи навбатда нима ҳисобдан чиқарилади

preview

Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритилди (рўйхат рақами 2342-10, 17.01.2020 й.).

Эслатиб ўтамиз, тақдим этилган талабларни қаноатлантириш учун асосий ҳисобварақда маблағлар етарли бўлмаган тақдирда пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари  2-сон картотекага кирим қилинади, шундан кейин барча тўловлар муайян кетма-кетликда амалга оширилади (навбатдан ташқари, биринчи, иккинчи ёки учинчи навбатда, таҳр.).

Тузатишлар билан иккинчи навбатда, навбатдан ташқари ва биринчи навбатдаги тўловлар амалга оширилгандан кейин мажбуриятларнинг календарь навбати тартибида бажариладиган рўйхатига қўшимча киритилди. Унга қуйидагилар киритилди:

  • Давлат бюджети ҳисобидан берилган бюджет ссудаси, кредит линияси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар;
  • Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ресурслари ҳисобидан берилган кредитлар бўйича қарзлар ва улар бўйича тўловлар.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.01.2020 йилдан кучга кирди.

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text157027_hisobvaraqda_mablaglar_etarli_emas_ikkinchi_navbatda_nima_hisobdan_chiqariladi