МЧЖга корпоратив облигацияларни чиқаришга рухсат берилди

preview

«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунларга тегишли тузатишлар киритилди. Батафсил – юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти ва norma.uz шарҳловчиси Олег ЗАМАНОВ шарҳида:

- Корпоратив облигациялар хусусий корхоналарни молиялаштириш учун чиқарилади. Банк фоизларига нисбатан анча паст фоиз ставкалари туфайли улардан фойдаланиш самарали. Ушбу молиявий дастак банк кредити учун ҳақиқатда муқобилга айланиши учун корпоратив облигацияларни чиқариш шартлари соддалаштирилди:

  • корпоратив облигациялар суммаси эмитентнинг ўз капитали миқдоридан ошиши мумкин - бунда ошган сумма учун таъминот бериш шарт;
  • сўнгги бир йилда (илгари – сўнгги 3 йилда) рентабеллик, тўловга қобилиятлилик, молиявий барқарорлик ва ликвидликнинг ижобий кўрсаткичларига эга бўлиши етарли. Тегишинча, молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси фақат облигациялар чиқарилишидан олдинги сўнгги бир йил учун зарур бўлади.

Шу каби ўзгартиришлар ишлаб чиқариш ва бошқа инфратузилмаларни (инфратузилма облигацияларини) яратиш ва реконструкция қилишни молиялаштиришга маблағларни жалб этиш учун хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари томонидан чиқариладиган облигацияларга ҳам тааллуқлидир. Қўшимча равишда - инфратузилма облигациялари бўйича мажбуриятлар тўлиқ сўндирилгунга қадар уларни суғурталаш тўғрисидаги талаб бекор қилинди. Давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари энди инфратузилма облигацияларини чиқаришни Молия вазирлиги билан келишишлари шарт. 

Корпоратив облигацияларни чиқаришга қандай тайёргарлик кўриш ҳақида бу ерда ўқинг.

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 22.07.2020 йилдан кучга кирди.


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text161177_mchjga_korporativ_obligaciyalarni_chiqarishga_ruhsat_berildi