Мол-мулк солиғи ва ер солиғини ПФ-67-сон Фармон бўйича қандай тўлаш керак

preview

Президентнинг 18.04.2025 йилдаги «Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-67-сон Фармон билан киритилган янгиликларни ўрганишда давом этамиз.

«ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ҳужжатнинг айрим қоидалари солиқ идорасининг қўшимча тушунтиришларини талаб қилади деб ҳисоблайди. Хусусан, эксперт савол қўймоқда – энди мулк солиғи ва ер солиғини ҳар ойда ёки ҳар чоракда эмас, балки йилда бор-йўғи икки марта тўлаш мумкинми?

Экспертнинг зарур тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

ПФ-67-сон Фармоннинг бандларидан бири алоҳида қизиқиш уйғотади: 2025 йилда 20 ва ундан ортиқ ходими мавжуд бўлган юридик шахсларга қуйидаги солиқларни икки тўлов билан – 15 июлгача ва 1 декабргача тўлашга рухсат берилган:

  • мол-мулк солиғи,
  • ер солиғи;
  • ижара тўлови бўйича ҳисобланган солиқ.

Бунда Фармонда аниқ айтилган – «юридик шахслар», бошқа ҳеч қандай изоҳлар ёки чекловлар кўрсатилмаган.

Сўзма-сўз талқин қилинса, бу норма остига мўлжалидан қатъи назар барча юридик шахслар тушади: кичик бизнесдан тортиб тизимли аҳамиятга эга корхоналаргача, шу жумладан тижорат банклари, НКМК, ОКМК ва бошқалар.

Агар бу норма ҳақиқатан ҳам шундай кўринишда қўлланилса – бу, муболағасиз, 2025 йилда солиқ тўловчилар учун жиддий имтиёзлардан биридир.

Саволлар фақат қишлоқ хўжалик корхоналари бўйича туғилади. Улар, масалан, ер солиғини 15 июлда ва 50% миқдорида эмас, балки 1 сентябрда 30% миқдорида тўлашлари керакми?

Агар шундай бўлса – улар ҳосил йиғиш бошланишида молиявий қийинчиликларга дуч келишмайдими?

Солиқ қўмитасининг бу мавзудаги расмий тушунтиришларини кузатиб борамиз.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text207864_mol-mulk_soligi_va_er_soligini_pf-67-son_farmon_buyicha_qanday_tulash_kerak