Нима учун махсус мақсадли ҳисобварақлар ёпилмоқда

preview

2022 йил 15 июндан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг тижорат банкларида очилган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлари ёпилади. Улардаги маблағлар қолдиғи уларнинг асосий ёки иккиламчи банк ҳисобварақларига ўтказилади. Бу Президентнинг 25.05.2022 йилдаги «Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-141-сон Фармонида назарда тутилган.

 

Баён этилган мақсади - барча тоифадаги хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг рақобат шароитини яратиш, ҳисоб-китоб тизимининг шаффофлигини ошириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш.

Махсус мақсадли ҳисобварақлар Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида очилади ва ёпилади. Ҳукуматнинг тегишли қарорлари лойиҳалари Молия вазирлиги, ДСҚ ва Марказий банк билан келишилади.

Бунда айрим хўжалик юритувчи субъектларга бундай мақсадли ҳисобварақлардан вақтинча фойдаланишга рухсат берилади. Вазирлар Маҳкамасига 2 ҳафта муддатда бундай хўжалик юритувчи субъектларга рухсат бериш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш топширилди.

Norma.uz материаллари асосида

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text181677_nima_uchun_mahsus_maqsadli_hisobvaraqlar_epilmoqda