Шахсга доир маълумотларни ошкор этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

preview

Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни қатъийлаштирувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди:

Ҳуқуқбузарлик

Жазо

Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, худди шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернетда шахсга доир маълумотларга ишлов берилаётганда   республика ҳудудида жойлашган техник воситаларда хамда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида белгиланган тартибда рўйхагдан ўтказилган  маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик (МЖТК 462-м.)

Жарима:

  • фуқароларга – 7 БҲМ;
  • мансабдор шахсларга – 50 БҲМ 

Ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса (ЖК 1412-м.)

 

  • Жарима – 100 дан 150 БҲМгача;

ёки

  • 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;

ёки

  • 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари

Ўша ҳаракатлар:

  • бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб:
  • такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
  • ғаразли ёки бошқа паст ниятларда;
  • хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса;

ёки

  • оғир оқибатларга сабаб бўлса

 

  • жарима – 150 дан 200 БҲМ;

ёки

  • 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

ёки

  • 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

ёки

  • 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

Кўрсатилган ўзгартиришлар 29.10.2021 йилдаги ЎРҚ-726-сон Қонун кучга кирган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.  Ҳужжат 30.10.2021 йилдан кучга кирди.

Эслатиб ўтамиз

1. Шахсга доир маълумотлар - муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот .

2. Шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш бу маълумотларнинг зарур даражада ҳимоя қилинишини таъминлаш шарти билан фақат ушбу шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича илгари билдирилган мақсадлар учун амалга оширилиши мумкин.

3. Ўзига ишониб топширилган ёки касбий, хизмат ёхуд меҳнат мажбуриятларини бажариши сабабли маълум бўлиб қолган шахсга доир маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

Norma.uz материаллари асосида

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text174897_shahsga_doir_malumotlarni_oshkor_etganlik_uchun_javobgarlik_kuchaytirildi