СКга тузатишлар: айланмадан олинадиган солиқ бўйича 4 та муҳим ўзгартириш

preview

Солиқ кодексига киритиладиган тузатишларни ўрганишда давом этамиз. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ тўловчилар доираси, солиқ ставкалари ва ҳисоблаб чиқариш тартиби сақланиб қолинмоқда. Нималар ўзгартирилди?

 

 1. Ҳисобот даври этиб бир ой белгиланади (илгари чорак эди).

2. 2022 йил 1 январдан бошлаб солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, аудиторлик ташкилотлари ва нотижорат (шу жумладан бюджет) ташкилотлари айланмадан олинадиган солиқ тўлаш ҳуқуқини йўқотишди .

3. СКга тузатишлар билан ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтиш саналари аниқлаштирилди:

  • Ўзбекистоннинг божхона чегараси орқали товарлар импортини амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қайси сана олдинроқ келишига қараб: улар импорт шартномаси тузилган ёки товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) санадан бошлаб;
  • акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ва (ёки) фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширувчи, бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи, лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи шахслар, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчалари ва солиқ маслаҳатчилари тегишли рухсатномалар (лицензиялар)ни олган ёки фаолиятини бошлаганлиги тўғрисида ваколатли органни хабардор қилган санадан бошлаб;
  • юридик шахслар-қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, башарти уларда 25 гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса, кўрсатилган ер участкасига бўлган ҳуқуқ ёки унинг майдони ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхатга олинган санадан бошлаб;
  • оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга - оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича оддий шериклик шартномаси тузилган санадан бошлаб;
  • бозорлар ва савдо комплекслари, нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган санадан, бюджет ташкилотлари эса ташкил топган санадан бошлаб.

4. Солиқ органларига, агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст бўлса, айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш ҳуқуқи берилди.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text177414_skga_tuzatishlar_aylanmadan_olinadigan_soliq_buyicha_4_ta_muhim_uzgartirish