Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
СКга тузатишлар: ўз вақтида топширилмаган ҳисоботлар учун санкциялар
Солиқ кодексига киритилган тузатишлар ўз вақтида топширилмаган солиқ ҳисоботи учун санкцияларга ҳам дахл қилди. Нима ўзгарди?
Илгари, юридик шахс ҳисоботни ўз вақтида топширмаган тақдирда ундан мазкур солиқ ҳисоботи асосида тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини белгиланган муддатда тўланмаган ҳар бир кечиктирилган кун учун 1% миқдорида жарима ундирилган.
Энди ўз вақтида тақдим этилмаган ҳисобот учун юридик шахс жаримага тортилмайди, ҳуқуқбузарнинг мансабдор шахслари - директор ва бош бухгалтер ёки солиқ тўловчи-жисмоний шахс эса - маъмурий жавобгарликка тортилади .
Ўзгартиришлар солиқ ҳисоботини топшириш муддатларини бузганлик учун бошқа таъсир чораларига дахл қилмади. Солиқ органи илгаригидек бундай вазиятда ҳисобот топшириш учун белгиланган муддат ўтгач, юридик шахслар ва ЯТТларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туради .