Солиқ тўловчилар янги регламентлар бўйича рўйхатдан ўтказилади

preview

Солиқ тўловчиларни солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш бўйича қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди :

 

  • Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти (150-сон ВМҚга 1-илова);
  • Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти (150-сон ВМҚга 2-илова);
  • Товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган ҳамда жисмоний шахсларга электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти (150-сон ВМҚга 3-илова);
  • Солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти (150-сон ВМҚга 4-илова);
  • Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари – юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти (150-сон ВМҚга 5-илова);
  • Солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламенти (150-сон ВМҚга 6-илова).

 

Молия вазирлиги ижара шартномасини ҳисобга қўйиш қисмидаги ўзгаришларни таъкидлаган ҳолда, янги тартиб қуйидагиларни ўз ичига олишини маълум қилди:

1) ижара ва текин фойдаланиш шартномалари учун умумий тартиб;

2) шартномаларни фақат электрон шаклда ҳисобга қўйиш;

3) қатъий белгиланган муддатлар (ижарага берувчи шартнома тузилган кундан эътиборан уни 3 кун ичида ҳисобга қўйиши, ижарага олувчи эса 5 кун ичида тасдиқлаши лозим);

4) иккиламчи ижара (субижара) шартномаларини ҳисобга қўйиш;

5) шартнома муддатидан олдин бекор қилинганда уни ҳисобдан чиқаришнинг шарти – ижарага берувчи солиқ органларини бу ҳақда хабардор қилиши лозим.

 

Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text180355_soliq_tulovchilar_yangi_reglamentlar_buyicha_ruyhatdan_utkaziladi