Туристик ваучер қандай расмийлаштирилади

preview

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори (26.03.2019 йилда 3146-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан туристик йўлланма (ваучер)нинг намунавий шакли ва уни тўлдириш тартиби тасдиқланди.

 

Лойиҳа босқичида ваучер нима эканлиги, у нима учун кераклиги ва унда қандай маълумотлар кўрсатилиши ҳақида ёзган эдик. Қабул қилинган ҳужжат билан илгари ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган ваучер намунаси ўзгартиришсиз тасдиқланган, уни тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби белгиланган.


Туристга (туристлар гуруҳига) ваучерни туристик фаолият субъекти – белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва туристик хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси бўлган юридик шахс беради.


Ваучер туристик фаолият субъекти ҳамда турист томонидан туристик хизматлар кўрсатиш бўйича тузилган шартноманинг асосий қисми ҳисобланади. У қўлда ёки компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда ўзбек ёки инглиз тилида тўлдирилади, субъект раҳбари томонидан имзоланиб, туристга тақдим қилинади.


Турист хизмат кўрсатиш жойига етиб келгач, ваучерни хизмат кўрсатувчи ташкилотга топширади.


Туристик фаолият субъекти берилган ваучерларнинг реестрини юритиши шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text149236_turistik_vaucher_qanday_rasmiylashtiriladi