Айланмадан олинадиган солиқ ва фойда солиғи тўланган йил учун қандай ҳисобот топшириш керак

preview

Корхона айланмадан олинадиган солиқ тўлаган, 2025 йил 1 августдан эса ҚҚС ва фойда солиғига ўтган. Бундай ҳолда солиқ ва молиявий ҳисоботни қандай тақдим этиш кераклигини «Норма» экспертлари тушунтирдилар:

Батафсил эксперт тушунтиришлари – Телеграм-каналимиздаги ҳаволалар орқали.

 

Солиқ ҳисоботи

2025 йилнинг январь – июль ойлари учун корхона айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни ҳар ойда ўсиб борувчи якун билан тақдим этиши керак эди  .

ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтгандан сўнг ҳисобланган айланмадан олинадиган солиқ суммаси қайта ҳисобланмайди.

2025 йил август ойидан бошлаб корхона қуйидаги ҳисоботларни тақдим этади:

  • ҚҚС бўйича ҳар ойда  ;
  • фойда солиғи бўйича ҳар чоракда  .

Бунда солиқ ҳисоб-китобларида 2025 йилнинг январь – июль ойларидаги маълумотлар инобатга олинмайди.

Молиявий ҳисобот

БҲМС бўйича тузилган молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 5 ва 6-устунларида (ҳисобот даври маълумотлари) қуйидагиларни акс эттиринг:

  • бутун 2025 йил учун даромадлар ва харажатлар (зарарлар) кўрсаткичлари;
  • 250-сатрда – 2025 йил август-декабрь ойлари учун ҳисобланган фойда солиғи суммаси;
  • 260-сатрда – 2025 йилнинг январь-июль ойлари учун ҳисобланган айланмадан олинадиган солиқ суммаси.

Натижада 270-сатрда сиз ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари) суммасини оласиз, у бухгалтерия ҳисоби маълумотларига мос келиши керак.

Аввалги йилларда солиқ ва молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг худди шундай тартиби амал қилган.

БҲМС бўйича молиявий ҳисоботларни тўлдириш бўйича босқичма-босқич кўрсатмаларга киринг:

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text188208_aylanmadan_olinadigan_soliq_hamda_foyda_soligi_tulangan_yil_uchun_hisobot_qanday_topshiriladi