CК-2022: ҚҚС бўйича бекор қилинган имтиёзларни қайси санагача қўллаш мумкин

preview

2022 йилдан бошлаб нобюджет жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг хизматлари (бюджет ташкилотлари учун имтиёз сақлаб қолинди) ва қиймати қатъий  суммада белгиланган банк операциялари бўйича ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинмоқда. Улардан қайси вақтга қадар фойдаланишда давом этиш мумкин?

 

Солиқ имтиёзларини бекор қилишни назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари расман эълон қилинган кундан эътиборан камида 3 ой ўтгач амалга киритилади .

Шу тариқа, кўрсатилган имтиёзлар ҳақиқатда 2022 йил 1 апрелдан амал қилишни тўхтатади. Жисмоний тарбия ва спорт хизматларига, шунингдек уларнинг қийматини белгилаш усулидан қатъи назар, банк операцияларига 2022 йил I чоракка қадар ҚҚС солинмайди.

Манбага қаранг.

Шунингдек, 2022 йилда ҚҚС бўйича бошқа муҳим ўзгартиришлар мавжуд:

  1. 2022 йилдан бошлаб танлаш ҳуқуқисиз ҚҚС тўловчи корхоналар доираси кенгайтирилади. Ушбу мавзуда Дилшод СУЛТОНОВ ва “Норма” экспертларининг янги тавсиялари билан танишишингиз мумкин - “Кимлар ҚҚС тўлайди”.
  2. Барча ҚҚС тўловчилар тоифалари учун бир ойлик ягона солиқ даври белгиланади.
  3. Уларни харид қилишда ҳисобга олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС суммасига тузатиш киритиш лозим бўлган ҳоллар рўйхати кенгайтирилди.
  4. Интизомли экспортёрлар учун “кирувчи” ҚҚСни тўлиқ ҳисобга олиш назарда тутилган.
  5. ҚҚС солиқ органларига ариза бермасдан қопланади.
  6. Молиявий ва суғурта хизматлари бўйича ҳисобварақ-фактура ойда 1 марта тақдим этилади.
  7. 2022 йилдан бошлаб юридик шахслар - 25 гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ҳақли эмас ва улар ҚҚС тўловчиларига айланади.
  8. Айрим ҚҚС тўловчилар учун уни тўлашнинг махсус тартиби белгиланади.

Батафсил...

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text177645_ck-2022_qqs_buyicha_bekor_qilingan_imtiezlarni_qaysi_sanagacha_qullash_mumkin