Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ДСҚ гўшт, балиқ ва картошкага ҚҚС бўйича имтиёзни қандай қўллашни аниқлаштирди
Озиқ-овқат корхонасида қайта ишланган маҳсулотларга имтиёз қўлланиладими? Солиқ тўловчилар саволларига ДСҚнинг бош давлат солиқ инспектори Беҳзод БОТИРАЛИЕВ жавоб берди:
- СКнинг 483-моддаси 9-қисмида 2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар бўлган даврда мамлакатга олиб кириш ва реализация қилиш ҚҚСдан озод қилинган товарлар рўйхати аниқ кўрсатилган. Бу рўйхатга - гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотлар, картошка ҳамда музлатилган балиқ киритилган.
Ушбу товарларни саноат тарзида қайта ишлаш маҳсулотлари бу рўйхатга тушмайди ва СКга мувофиқ уларга ҚҚС солинади. Шу жумладан - колбаса маҳсулотлари, ярим фабрикатлар, умумий овқатланиш маҳсулотлари ва ҳ.к.
Имтиёз 26.10.2021 йилдан кучга кирган ЎРҚ-725-сон Қонун билан жорий қилинган.
Агар товарлар қонун кучга киргунга қадар харид қилинган бўлса, ҚҚС тўловчилар харид қилинган товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш суммасига тузатиш киритишлари ва тўланган ҚҚС суммасини товарнинг қийматига киритишлари шарт.
Товарлар 10 дан 26 октябрга қадар ҚҚС билан реализация қилинган бўлса, солиқ тўловчилар СКнинг 483-моддаси 9-қисмида тақдим қилинган имтиёзни қўллашлари шарт. Бунда:
- харидор ҚҚСнинг қайтарилишини талаб қилишга ҳақли;
- юридик шахслар бўлган харидорлар тузатилган ҳисобварақ-фактуралар тақдим этишни талаб қилишга ҳақли;
- жисмоний шахслар мазкур товарни харид қилиш чекини тақдим этганда, қайтаришни олишга ҳақлидирлар.
ЭҲФ ва онлайн-НКМ тизимларида мазкур имтиёзни қўллаш имконини берадиган функционал мавжуд. Хусусан, юқорида санаб ўтилган маҳсулотларни реализация қилишда 26 октябрдан бошлаб ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларида товар ҚҚСсиз реализация қилинганлиги кўрсатилади.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади