Солиқ солинадиган ва озод этилган айланма мавжуд бўлганда ҚҚС қандай ҳисобга олинади
Тавсияда:
– алоҳида-алоҳида ҳисобнинг аҳамияти;– реализация бўйича айланмаларнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби;
– «кирувчи» ҚҚСнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби:
«кирувчи» ҚҚСни алоҳида-алоҳида тақсимлаш усулини қўллаш;
«кирувчи» ҚҚСни мутаносиб тақсимлаш усулини қўллаш.
Алоҳида-алоҳида ҳисоб нима учун зарур
Агар Сизда ҚҚС солинадиган ёки озод этилган айланмалар мавжуд бўлса, уларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритинг . Алоҳида-алоҳида ҳисобни:
- товар (хизматлар) реализацияси бўйича;
- товар (хизматлар) хариди бўйича юритинг.
Бу сизга бюджетга тўланадиган ҚҚСни тўғри ҳисоблаш учун зарур. Бунинг учун солиқ солинадиган барча айланмадан солиқни ҳисобланг ва ҳисобга олишингиз мумкин бўлган ҚҚС суммасини аниқланг.