Февраль ойи учун ҚҚС ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади
Февраль ойи учун ҳисобот даврининг “эътиборли саналари” келди: ҚҚС бўйича ҳисобот топшириш ва солиқни бюджетга тўлаш лозим. Қандай қилиб ҳисоб-китоб шаклини – январь-февраль ойлари учун ўсиб борувчи якун билан тўлдириш мумкин? Ёки ҳисоб-китоб фақат 2020 йилнинг февраль ойи учунми?
Ўзбекистоннинг бухгалтерлик портали buxgalter.uz вазиятни тушунтиришга шошилади.
СК га асосан ой солиқ даври ҳисобланиши боис, тегишинча, ҚҚС ҳисоб-китоби ҳам (шакл коди – 10006_13) ўсиб бормайдиган якун билан тўлдирилади. Мисол учун, 2020 йил мобайнида февраль ойи учун ҳисоб-китобга фақат февраль учун кўрсаткичлар, март ойи учун – март учун кўрсаткичлар киритилади ва ҳоказо.
Бунда электрон шаклда (код – 10006_13) 3-илова «Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби» ва 7-илова «Йил бошидан бошлаб товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмалари» автоматик тарзда шакллантирилади ва йил бошидан бошлаб ўсиб борувчи якун билан тўпланади. Бу давлат органларига мазкур солиқ бўйича солиқ маъмуриятчилиги учун зарур.
ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдириш намунаси
«ХХХ» корхонасининг кўрсаткичлари:
а) 2020 йил январь учун:
- соф тушум - 70 599 000 сўм;
- ҳисобланган ҚҚС - 10 589 850 сўм (70 599 000 х 15%);
- сотиб олинган хом ашёни (товарларни, хизматларни) етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз) – 268 556 097 сўм;
- ҳисобга олинган ҚҚС суммаси - 40 283 414, 55 сўм (268 556 097 х 15%);
б) 2020 йил февраль учун:
- соф тушум – 95 863 200 сўм;
- ҳисобланган ҚҚС– 14 379 480 сўм. (95 863 200 х 15%);
- сотиб олинган хом ашёни (товарларни, хизматларни) етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз) – 18 948 150,63;
- ҳисобга олинган ҚҚС суммаси – 2 842 222, 59 сўм (18 948 150, 63 х 15%).
Энди 2020 йил февраль ойи учун ҚҚС ҳисоб-китоби ва унга 4 ва 5-иловаларни тўлдирамиз.
Татьяна ЛИМАРЕВА
- Март ойи учун ҚҚС ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади
- Чет эллик шахслардан олинган хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади
- ҚҚС ҳисоб-китоби шакли (10006_14) билан қандай муаммо бор
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби ижарадан олинган даромадларни ҳисобга олиб, қандай тўлдирилади
- 2022 йил январь-август учун норезидентлар учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади