Халқаро молия ташкилоти билан лойиҳа доирасида ҚҚС бўйича имтиёздан қандай фойдаланилади

preview

ҚҚС тўловчиси бўлган корхона Президентнинг 16.09.2019 йилдаги ПҚ-3282-сон қарорига биноан Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган лойиҳа бўйича ёрдамчи пудратчи ҳисобланади. У лойиҳа доирасида бажарилаётган ишлар қисмида ҚҚС бўйича имтиёзни қўллашга ҳақлими?

Ушбу саволга жавоб беришни buxgalter.uz “Норма” эксперти Олег ЦОЙдан илтимос қилди:

- "Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза" лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт ассоциацияси (ХТА) кредити, грантлар ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобига харид қилинадилар товарлар (ишлар, хизматлар) ҚҚСдан озод этилган .

Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари бўйича халқаро ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмага 2020 йил 1 июлга қадар ҚҚС солинмайди .

ХТА Жаҳон банки гуруҳига киради, лойиҳани амалга ошириш учун кредит тақдим этиш эса 2017 йил 30 июнда Жаҳон банки томонидан маъқулланган .

Халқаро ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари томонидан берилган қарзлар ҳисобидан лойиҳалар иштирокчилари жумласига, жумладан қуйидагиларга товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилувчи юридик шахслар-ёрдамчи пудратчилар киради:

  • лойиҳа бўйича ижро этувчи органга;
  • лойиҳани амалга ошириш бўйича тендерни ютиб олган пудратчиларга .

Бинобарин, корхона-ёрдамчи пудратчи лойиҳани амалга ошириш бўйича тендерни ютиб олган пудратчи билан шартномага асосан ишларни ҚҚСсиз бажаришга ҳақли”

Buxgalter.uz тавсия қилади
Лойиҳа бўйича ижро этувчи органдан 16.09.2017 йилдаги ПҚ-3282-сон қарор бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида ишларни бажаришингиз юзасидан ёзма тасдиқнома олинг. Пудратчига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада пудратчи лойиҳа бўйича ижро этувчи орган билан тузган асосий шартномага ҳавола беринг .

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text164915_halqaro_moliya_tashkiloti_bilan_loyiha_doirasida_qqs_buyicha_imtiezdan_qanday_foydalaniladi