Ҳисоботлар қайта топширилганда: 45-сон хато нимани англатади

preview

Ҳисоботларни қайта топшираётганда тизим 45 кодли хатога йўл қўйилганини кўрсатади. ДСҚнинг Камерал назорат бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ИБРОҲИМОВ у нимани англатишини тушунтириб берди:


– Солиқ суммасини камайтириб, ҳисоб-китобни қайта топшираётганда тизим хато коди 45 деб кўрсатса, бу солиқ тўловчи аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этганини англатади.

Солиқ тўловчи 2019 йил апрель ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоб-китобни топширган дейлик. Ҳисобланган солиқ суммаси 100 млн сўмни ташкил этган. Камерал назорат якунларига кўра солиқ тўловчи ошириш учун ҳисоб-китобни қайта топширган, ҳисобланган сумма 130 млн сўмни ташкил этган.

Солиқ тўловчи камайтириш учун 120 млн сўмлик (120 – 130 = – 10 млн сўм) ҳисоботни яна қайта топширса, тизим хато кодини 45 деб кўрсатади.

Бу ҳолда солиқ органига солиқ суммасини камайтириш учун асослар илова қилинган тушунтиришларни тақдим этиш лозим.

Солиқ тўловчилар уни ёзма шаклда тақдим этишга ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон ҳужжат кўринишида йўллашга ҳақлилар.

Ҳавола орқали ўтиб, тушунтиришнинг тўлиқ матни билан танишиб чиқишингиз мумкин.

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text160956_hisobotlar_qayta_topshirilganda_45-son_hato_nimani_anglatadi