Импорт ускуна корхона кучи билан монтаж қилинганда солиқлар тўланадими

preview

“Корхона ускунани Ўзбекистонга етказиб бериш юзасидан чет эл контрагенти билан шартнома тузди. Ускунани монтаж қилиш ва созлашни ўз кучимиз билан бажардик. Солиқ органлари текширув чоғида норезидентнинг монтаж қилиш ва ўрнатиш бўйича хизматлари сифатида ускуна қийматининг 10%ига тенг суммадан солиқ ҳисоблашади, деб эшитдик. Солиқ органларининг бундай тарзда талқин қилиши қонунийми?”. 

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди:

 

– Сизнинг вазиятингизда бир вақтнинг ўзида қуйидаги иккита шартга риоя қилинган тақдирда солиқ оқибатлари юзага келмайди:

  • корхона ускунани монтаж қилишни ўз кучи билан ва (ёки) маҳаллий ташкилотларни жалб қилган ҳолда бажарди;
  • чет эллик етказиб берувчининг вакиллари ускунани монтаж қилиш, ўрнатиш ёки ишга тушириш-созлаш даврида Ўзбекистонда бўлмаган.

Лекин ускуна (қурилмалар, механизмлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар)ни харид қилишга доир импорт контракти шартларига кўра етказиб берувчи монтаж қилиш (ишга тушириш-созлаш) ишларини бажармайдиган ва бошқа хизматлар кўрсатмайдиган вазиятнинг ҳам эҳтимоли бўлиши мумкин. Бироқ ҳақиқатда улар норезидент томонидан ёки унинг вакиллари иштирокида бажарилади (кўрсатилади).

Бу ҳолда норезидентнинг солиқ солинадиган даромади ускуна қийматининг 20%ига тенг этиб қабул қилинади . Ушбу  даромад суммасидан солиқлар ҳисоблаб чиқарилади.

Эътибор беринг

Сизнинг корхонангиз ходимлари ёки жалб қилинган маҳаллий ташкилотлар томонидан монтаж қилиш (ишга тушириш-созлаш) ишлари бажарилганлигини ҳужжат билан тасдиқлашга алоҳида эътибор қаратинг.

Бундан ташқари, солиқ органлари чет эллик етказиб берувчи вакилларининг ускунани монтаж қилиш, ўрнатиш ёки ишга тушириш-созлаш, уларга ходимларни ўргатиш бўйича хизматлар ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар кўрсатиш даврида  Ўзбекистон ҳудудида ҳақиқатда ҳозир бўлганлиги ҳолатини аниқлашлари мумкин.

Бу ҳолда норезидент томонидан Ўзбекистон ҳудудида ишларнинг бажарилиши (хизматлар кўрсатилиши) муносабати билан сизда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин.

Норезидент томонидан монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажаришга солиқ солиш тўғрисида қуйидагиларда батафсил ўқинг:

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text185809_import_uskuna_korhona_kuchi_bilan_montaj_qilinganda_soliqlar_tulanadimi