КПК орқали харид учун чекни ўз вақтида рўйхатдан ўтказмаган бўлсангиз

preview

“Бензин учун КПК ёрдамида тўловни амалга оширдик. Бироқ my.soliq.uzда чекни рўйхатдан ўтказишга улгурмадик ва ҚҚС ҳисобга олишга қабул қилинмади. Бундай вазиятда нима қилиш мумкин? Сотувчидан ЭҲФ сўраб олиб, ҚҚСни ҳисобга олиш билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш мумкинми?”.

Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

 

– Сотувчи корпоратив карта орқали тўловни олгач, харидорга 2 та ҳужжатни бериши керак:

1) тўлов терминали чеки;

2) ЭҲФ ёки онлайн-НКМ чеки.

Агар сотувчи харидорга онлайн-НКМ чекини берган бўлса, у харидорнинг номига ЭҲФ тақдим этиши шарт эмас . Онлайн-НКМ чеки – бу ЭҲФни ўрнини босувчи ҳужжат.

Эслатиб ўтамиз

Товарлар (хизматлар) юридик шахсларнинг миллий валютадаги корпоратив банк карталари ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг миллий валютадаги банк карталари орқали тўловни қабул қилган ҳолда реализация қилинганда ҳисобварақ-фактура :

  • сотиб олувчининг (харидорнинг) талабига кўра товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойнинг охирги санасига қадар тақдим этилади;
  • товарлар (хизматлар) амалда реализация қилинган сана билан расмийлаштирилади.

My.soliq.uz сайтининг техник имкониятлари корпоратив карта бўйича харид учун берилган онлайн-НКМ (виртуал касса) чекларини харид ойидан кейинги ойнинг 5 кунига қадар рўйхатдан ўтказиш имконини беради.

Агар харидор рўйхатдан ўтказиш учун 5 кунлик муддатни ўтказиб юборган бўлса, у сотувчидан ЭҲФ тақдим этишни сўраши ҳам мумкин эмас, сабаби ЭҲФ сотиб олувчининг (харидорнинг) талабига кўра товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойнинг охирги санасига қадар расмийлаштирилади. Тегишинча, харидор онлайн-НКМнинг ушбу чеки бўйича суммани ҳисобга олиш ҳуқуқига эга эмас.

 

Кирувчи ҚҚСни ҳар доим ҳам ҳисобга олиш мумкин эмас

Агар ёқилғини  сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса, ҚҚС ҳисобга олинмайди . Шу боис, агар сотиб олинган товар ёки хизмат СКнинг 266-268-моддалари талабларига жавоб берса, КПК орқали тўловни амалга оширишда берилган онлайн-НКМ чекини рўйхатдан ўтказишни тавсия қиламиз.

Агарда сиз онлайн-НКМнинг ҚҚС кўрсатилган барча чекларини “Корпоратив карта орқали тўловни амалга оширишда берилган чекни рўйхатдан ўтказиш” хизмати орқали рўйхатдан ўтказсангиз, СКнинг 266-267-моддаларига мувофиқ ҚҚС ҳисобга олинмайдиган чеклар бўйича суммаларни Ҳисоб-китобга 4-илованинг (1-жадвал) 8 ва 9-устунларида акс эттиринг.

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text187876_kpk_orqali_harid_uchun_chekni_uz_vaqtida_ruyhatdan_utkazmagan_bulsangiz