Мажбурий тартибда ҚҚСга ўтишда солиқ хавфи қачон текширилади

preview

2022 йил 1 июлдан бошлаб мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда бериш тартиби жорий этилди . ДСҚ мутахассислари ушбу норма амалиётда қандай ишлашини тушунтиришди:

 

Тадбиркорлик субъектлари мажбурий тартибда ёки ўз ташаббуси билан ҚҚС тўловчиси бўлиши мумкин. Бу ва бошқа ҳолда у my3.soliq.uz да “ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш” интерактив хизмати орқали ўтиш тартибини мажбурий равишда кўрсатган ҳолда (мажбурий ёки ихтиёрий) ариза беради.

Мажбурий тартибда ҚҚСга ўтаётган тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этган заҳоти – автоматик тарзда ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олади. Бироқ бу солиқ хавфи даражасини текшириш унга тааллуқли эмаслигини билдирмайди.

Ҳар қандай ҳолда солиқ органи 7 кун ичида тадбиркорлик субъектини солиқ хавфи мезонлари бўйича текширади . Лекин ПФ-162-сон Фармоннинг 3-бандига мувофиқ бундай текширувнинг бошланиш муддатлари ва ҳаракатлар алгоритми ўзгарди:

 Қадамлар

ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тартиби

Мажбурий

Ихтиёрий

1. Солиқ органи хўжалик юритувчи субъектнинг солиқ хавфи даражасини аниқлайди

ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси берилган заҳоти

ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган заҳоти – Гувоҳнома берилгунга қадар

2. Агар текшириш натижалари бўйича тадбиркорлик субъекти ҳеч бўлмаганда юқори хавфнинг битта мезонига мувофиқ келса

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига камчиликларни бартараф этиш усуллари кўрсатилган хабарнома юборилади

Гувоҳнома бериш рад этилади. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш усуллари кўрсатилган хабарнома юборилади

3. Хабарнома олгандан кейин хўжалик юритувчи субъектнинг ҳаракатлари

Хўжалик юритувчи субъект хабарнома олинган кундан эътиборан 5 кун ичида унда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши шарт. Акс ҳолда Гувоҳноманинг амал қилиши улар бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилади

Камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, хўжалик юритувчи субъект ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақли

Текширув асосан Марказий маълумотлар базаси, солиқ органлари, вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бошқа маълумотлар базасида автоматик тарзда ўтказилади . Солиқчилар жойига чиққан ҳолда текширадиган иккита мезон бундан мустасно:

  1. Солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда ҳақиқатда жойлашганлиги, кўрсатилган манзилнинг манзил-маълумот бюроси маълумотлари бўйича ҳақиқатда мавжудлиги. Текширув натижалари бўйича далолатнома тузилади.
  2. Банк операцияларини ва ҳисобварақ-фактураларни солиқ тўловчининг фаолият хусусиятларига, шунингдек, харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мослиги. Текширув чоғида солиқ тўловчининг ҳужжатлари ўрганилади.
Эътибор беринг

Виртуал офис шартномасини тузган Технопарк резидентларига нисбатан қуйидаги текширувлар ўтказилмайди :

  • солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда ҳақиқатда жойлашганлиги, кўрсатилган манзилнинг манзил-маълумот бюроси маълумотлари бўйича ҳақиқатда мавжудлиги;
  • ўз кўчмас мулки мавжуд бўлмаганда, ижара шартномаси мавжудлиги, ушбу шартнома солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги;
  • зарур ишлаб чиқариш, савдо, омбор бинолари ва ҳудудлари, солиқ тўловчининг фаолият туридан келиб чиққан ҳолда бошқа зарур моддий-техника базаси мавжудлиги аҳволи;
  • солиқ тўловчининг жойлашган жойи манзили, солиқ хавфи даражаси юқори бўлган бир нечта солиқ тўловчилар кўрсатган манзилда - номинал манзилда жойлашиши.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text184295_majburiy_tartibda_qqsga_utishda_soliq_havfi_qachon_tekshiriladi