Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Молиявий ижара бўлиб тўлаш асосида сотиб олишдан нимаси билан фарқ қилади
Корхоналар унинг қийматини бир йўла эмас, балки муайян вақт давомида қисмларга бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда мол-мулкни сотиб олишлари мумкин. Бундай вазиятларни қандай ҳисобга олишни МВ Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди.
– Ҳар қандай хўжалик операциясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги масалани кўриб чиққан ҳолда унинг моҳияти ва иқтисодий мазмунидан келиб чиқиш зарур, шартномани юридик расмийлаштириш ва номидан келиб чиқиб эмас . Шу боис, ўз шартномасини “сотиб олиш билан молиявий ижара” деб номлаган ҳолда, тадбиркор амалга оширилган хўжалик операцияси ҳақиқатда товарни бўлиб-бўлиб тўлашга сотиш асосида ушбу тушунчага мувофиқ келмаслигига дуч келади.
Молиявий ижара - бу мол-мулкни 12 ойдан кўп муддатга эгалик қилиш ва фойдаланишга бериш чоғида юзага келадиган ижара муносабатлари. Молиявий ижара шартномаси қуйидаги талаблардан ҳеч бўлмаганда биттасига жавоб бериши керак:
- молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, молиявий ижара объекти ижарачининг мулкига ўтказилса;
- молиявий ижара шартномасининг муддати молиявий ижара объекти хизмат қилиш муддатининг 80%идан ошса ёки молиявий ижара объектининг молиявий ижара шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20% дан камни ташкил этса;
- молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, ижарачи молиявий ижара объектини молиявий ижара шартномасида белгиланадиган қатъий нарх бўйича ҳақини тўлаб олиш ҳуқуқига эга бўлса;
- молиявий ижара шартномасининг амал қилиш даврида ижара тўловларининг жорий дисконтланган қиймати объектнинг уни молиявий ижарага топшириш пайтидаги жорий қийматининг 90%идан ошса .
*Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ушбу талаб қуйидагича ифодаланади: “ушбу ҳуқуқ сотилиш кунидаги бозор қийматидан анча паст нархда, ижара муддатининг бошида эса ушбу ҳуқуқнинг сотилишига асосланган ишончнинг мавжуд бўлиши” .
Лизинг - бу молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) мол-мулкни мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун беради. Лизинг ҳам юқорида санаб ўтилган шартлардан бирига жавоб бериши керак .
6-сон БҲМС ижара тўловлари, ижарага берувчининг фоиз даромадлари, минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати ҳамда дисконт ва фоиз ставкаларини аниқлашнинг бошқа кўрсаткичлари ҳисоб-китоби қоидаларини ўз ичига олади.
Агар сизнинг шартномангиз молиявий ижара (лизинг) шартларига жавоб бермаса, уни тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги шарт билан товарни кредитга сотиш тўғрисидаги шартнома сифатида кўриб чиқиш мумкин. Охиргиси олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартлари билан бир қаторда товарнинг нархи, тўловни амалга ошириш тартиби, муддатлари ва миқдорларини ўз ичига олиши керак .
Тўловни бўлиб-бўлиб тўлашда активлар сотиб олувчида бўлиб-бўлиб тўлашни ҳисобга олмаган ҳолда ҳисобга қабул қилинади. Сотиб олиш қиймати ва тўловларнинг умумий суммаси ўртасидаги фарқ бўлиб-бўлиб тўлаш даври мобайнида молиявий харажатларга (фоизлар бўйича сарфлар) киритилади .
Корхона юридик шахслар ва жисмоний шахсларнинг буюртмаларига асосан кейинчалик уларни мурожаат қилувчиларга ўтказиш учун автомобилларни сотиб олади. Шартномалар график асосида 1 йилдан ортиқ муддат давомида асосий қарз ва фоизларни тўлашни назарда тутади. Тўловдан сўнг автомобиль мурожаат қилувчига мулкка ўтказилади.
Бунда “ижара тўловлари” ва “фоизлар” ҳисоб-китобида дисконтлаш механизми назарда тутилмаган, шу боис шартнома муносабатлари молиявий ижара (лизинг) тушунчасига тўлиқ ҳажмда жавоб бермайди.
Бинобарин, автомобилни ушбу шартларда ўтказиш юклаб жўнатиш пайтида ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади .