Қонун бўйича гўшт ва ўсимлик ёғига имтиёз қандай қўлланилади

preview

ЎРҚ 767-сон Қонуни билан бир қатор озиқ-овқат товарларини ҚҚСдан озод этиш муддати 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилди . Buxgalter.uz солиқ мажбуриятларини бажаришда ушбу имтиёзларни қандай қўллашни аниқлаштирди.

 

Ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш, шунингдек ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма учун имтиёз узайтирилди. Рўйхат ўзгармади ва имтиёзнинг ID илгаригидек қолдирилди - 103012.

Имтиёз узайтирилган товарларнинг иккинчи гуруҳидан товуқ гўшти, музлатилган балиқ ва тирик парранда чиқариб ташланди. Имтиёз фақат гўшт (мол гўшти, қўй гўшти), ушбу тирик ҳайвонлар ҳамда уларни сўйишдан олинган маҳсулотлар, картошка, етиштириш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма ва Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга нисбатан амал қилади. Имтиёзга янги ID берилди –104004.

 

Имтиёз қандай қўлланилади

ДСҚнинг ахборот хабарида “Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича электрон мурожаат қандай юборилади” йўриқномасига ҳавола берилган. Кўриб чиқилаётган имтиёзларга келсак, ҳеч қандай мурожаатларни топшириш керак эмас, сабаби улар товарлар МХИКига боғланган. Buxgalter.uz текшируви ва тасдиғига кўра: солиқ тўловчидан фақат МХИКни тўғри кўрсатиш талаб қилинади ва имтиёз ҳеч қандай қўшимча ҳаракатларсиз қўлланилади.

Ҳисобварақ-фактураларда ва онлайн-НКМ чекларида tasnif.soliq.uz нинг жорий версиясига мувофиқ товар МХИКни кўрсатинг ва ҚҚС бўйича ҳисобот тузишда имтиёз автоматик тарзда қўлланилади.

Ушбу МХИКлар:

  • tasnif.soliq.uz да шахсий кабинетда “танланганлар”га қўшилиши;
  • онлайн-НКМда (виртуал кассада) товарлар тўғрисидаги ахборотда кўрсатилиши керак.

ЭҲФни расмийлаштиришда “Имтиёз” устуни автоматик тарзда тўлдирилади, агар сиз тўғри МХИКни кўрсатган бўлсангиз.

Имтиёзли маҳсулотларни онлайн-НКМ ва виртуал касса орқали сотиш ҳажмларини my.soliq.uz да шахсий кабинетнинг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида маълумотлар” интерактив хизматининг “Имтиёз МХИК” менюси орқали кузатиб боринг.

Солиқ бўйича ҳисоботдан сотишлар тўғрисидаги маълумотлар имтиёзни ҳисобга олган ҳолда автоматик тарзда ўтади.

 

Балиқ ва товуқ гўшти

Имтиёз амал қилмаяпти. Мазкур товарларга СКга мувофиқ 15% ставка бўйича ҚҚС солинади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text181270_qonun_buyicha_gusht_va_usimlik_egiga_imtiez_qanday_qullaniladi