ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича “автомат” тузатилди

02.07.2020

2020 йил 1 июлда Солиқ қўмитаси ҚҚС бўйича ҳисоботларни автоматик тарзда тўлдириш тизимига ўзгартиришлар киритди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

  • 1-илованинг 0101-сатр 3-устуни: кўрсатилган устунда акциз солиғи суммаси автоматик тарзда шаклланади. У ЭҲФнинг “Акциз суммаси” устунида кўрсатилган маълумотлар асосида тўлдирилади.
  • 4-илованинг 8-9 устунлари: устунларда кўрсатилган маълумотлар солиқ тўловчининг шахсий кабинетида яратилган сервис орқали ҳисобга олинмайдиган харажатларга ажратилади.
  • 5 илованинг 9-10 устунлари: маълумотлар ЭҲФнинг “Харажатларни қоплаш” тури асосида шаклланади.
  • 6 илованинг 8-9 устунлари: ЭҲФнинг комиссионерларга мўлжалланган шакли маълумотлари асосида шаклланади.
  • 7-илованинг 030-сатри ҳам автоматик тарзда шаклланади.

Хабарнинг тўлиқ матнини ҳавола бўйича ўқиш мумкин.

Экспертлар ўз нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берганлар, улар Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот берувчи асос бўлади.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг