Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ҚҚС салбий фарқи қандай қайтарилади
ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида низомнинг янги таҳрири тасдиқланди. buxgalter.uz илтимосига кўра молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ ўзгаришлар ҳақида батафсил сўзлаб берди:
– Қопланиши (қайтарилиши) лозим бўлган солиқ суммаси деганда Солиқ кодексига мувофиқ аниқланадиган, товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир операцияларнинг солиқ базасидан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олинадиган солиқ суммаси ўртасидаги салбий фарқ тушунилади .
ҚҚС суммасини қоплаш тўғрисидаги қарор солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ бошқармаси томонидан, йирик солиқ тўловчилар бўйича эса Ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан қабул қилинади .
ҚҚС суммаси солиқ тўловчига солиқ органининг ижобий қарори асосида 60 кундан кечиктирмай қайтарилиши лозим, ҚҚСни қоплашнинг тезлаштирилган тартиби бундан мустасно .
Қандай ҳужжатлар керак бўлади
Солиқ суммасининг қопланиши солиқ тўловчи томонидан my.soliq.uz порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ҳисобга олинган жой бўйича тақдим этилган ҚҚСнинг қопланиши лозим бўлган суммасини қайтариш тўғрисидаги ариза асосида амалга оширилади .
Айрим ҳолатларда хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди деб эътироф этилмайди. Мазкур ҳолатларда контракт ҳамда банк кўчирмаси ушбу хизматлар ҳақиқатда кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади. Бунда воситачилик шартномасига асосан воситачининг (агентнинг) воситачилик ҳақи суммаси кўрсатилган хизматлар учун комитент ҳисобидан воситачига келиб тушган суммадан ушлаб қолинганлигини тасдиқловчи ҳисобот (бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома) тақдим этилади .
Контракт ва банк кўчирмаси Интернет орқали хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади. Хизматлар электрон шаклда кўрсатилган бўлса, умумқабул қилинган хорижий амалиётга мувофиқ тузилган ҳисобот ва кўрсатилган хизматлар учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси ушбу хизматлар ҳақиқатда реализация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади .
Сув таъминоти, канализация, санитария жиҳатдан тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича хизматлар шахсларга кўрсатилганда , аризага ушбу хизматлар реализация қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади .