ҚҚС ставкаси ўзгарган бўлса, товар қарзи қандай ҳисобга олинади

preview

2019 йил сентябрда корхона товарни 20% ставкали ҚҚС билан қарз шартномаси бўйича берган. Қарз 15% ҚҚС ставкаси амал қиладиган 2020 йил сентябрда қайтариб берилади. «Норма» эксперти Олег ЦОЙ buxgalter.uz илтимосига кўра ушбу вазиятда солиқни қандай тўлаш кераклигини тушунтириб берди:  


– Товар қарзи шартномаси бўйича қарз берувчи қарз олувчига ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни қайтариб бериш мажбуриятини олади .


Товар қарзини бериш

Айтайлик, қарз берувчи қарз олувчига товарларни 100 млн сўмлик таннархи бўйича берган. 20% ҚҚСни ҳисобга олганда товар қарзи суммаси 120 млн сўмни ташкил этган.


Қарз берувчида бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,

млн сўмда

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Қарз шартномаси бўйича товарлар берилди

100

5830

9020

ҚҚС ҳисобланди

20

5830

6410

Берилган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

100

9120

2910

Қарз олувчида бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,

млн сўмда

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Қарз шартномаси бўйича товарлар олинди

100

2910

6820

ҚҚС акс эттирилди

20

4410

6820


ҚҚС ставкаси бошқача бўлган қарзни қайтариб бериш вариантлари

1. 15% ҚҚСни ўз ичига оладиган товар қарзининг бутун суммасини қайтариб бериш

Қарз олувчи 120 млн сўмлик суммадаги товар қарзини қайтариб беради, унга 15% ҚҚС суммаси – 15,65 млн сўм (120 / 115 х 15) киритилган. Бу ҳолда товар 104,35 млн сўмлик (120 – 15,65) қиймати бўйича қайтариб берилади.


Қарз берувчида бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,

млн сўмда

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Товарлар кирим қилинди

104,35

2910

5830

ҚҚС акс эттирилди

15,65

4410

5830


Қарз олувчида бухгалтерия ҳисоби

Қарз олувчи қарз берувчига илгари олган худди ўша ашёларни эмас, балки ўзи ишлаб чиқарган ёки четдан сотиб олган ашёларни қайтариб беради. Қарз олувчида қайтариб берилаётган товар бошқа таннархга эга бўлиши мумкин. Бу ҳолда фойда ёки зарар юзага келади.

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда товар қарзини қайтариб бериш чоғида юзага келадиган фойда ҳисобга олинади . Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш чоғида зарарни у тўғри асосланганда ва ҳужжатлар билан расмийлаштирилганда чегириш мумкин, сабаби у чегирилмайдиган харажатлар рўйхатига киритилмаган .

Айтайлик, қайтариб бериладиган товарлар қарз олувчининг балансида 90 млн сўмлик таннархи бўйича қайд этилган. Товарни қайтариб бериш чоғида қарз олувчида 14,35 млн сўм (104,35 – 90) фойда юзага келади.

Қарз олувчи қуйидаги бухгалтерия проводкаларини амалга оширади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,

млн сўмда

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Қарз шартномаси бўйича товарлар қайтариб берилди

104,35

6820

9020

ҚҚС ҳисобланди

15,65

6820

6410

Товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

90

9120

2910


2. 15% ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ўша таннарх бўйича товар қарзини қайтариб бериш

Қарз олувчи 15% ҚҚС – 15 млн сўмни ҳисоблаб, 100 млн сўмлик таннархи бўйича товар қарзини қайтариб беради. Бу ҳолда қарз олувчи қарз берувчига 5 млн сўм (120 – 100 – 15) қарз бўлиб қолади. Тарафларнинг келишувига кўра қарз берувчи қарз олувчининг 5 млн сўмлик қарзини кечиб юбориши мумкин ёки қарз олувчи ушбу суммани қоплайди. Ушбу қарор қарз шартномасига қўшимча келишув билан расмийлаштирилади.


Қарз берувчида бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,

млн сўмда

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Товарлар кирим қилинди

100

2910

5830

ҚҚС акс эттирилди

15

4410

5830

Зарар акс эттирилди (қарз берувчи фарқни кечиб юборганда)

5

9430

5830

Товарлар қийматидаги фарқ қопланди

5

5110

5830

Экспертнинг фикрига кўра, қарз берувчи қарз олувчининг қарзидан кечиб юборганда у кўрган зарар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқим деб ҳисобланмайди, сабаби қарз берувчида юзага келган фарқни қоплашни талаб қилиш имкони бўлган. Шу сабабли фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш чоғида ушбу зарар чегирилмайди .


Қарз олувчида бухгалтерия ҳисоби

Айтайлик, қайтариб бериладиган товарлар қарз олувчининг балансида 110 млн сўмлик таннархи бўйича қайд этилган. Бу ҳолда 10 млн сўм (100 – 110) зарар юзага келади, у фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинади.

Қарз берувчи 5 млн сўмлик фарқни кечиб юборганда қарз олувчида жами даромад таркибига киритиладиган даромад юзага келади .

Қарз олувчи қуйидаги бухгалтерия проводкаларини амалга оширади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,

млн сўмда

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Товарлар қайтариб берилди

100

6820

9020

ҚҚС ҳисобланди

15

6820

6410

Товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

110

9120

2910

Даромад акс эттирилди (қарз берувчи фарқни кечиб юборганда)

5

6820

9390

Қарз берувчига фарқ қопланди

5

6820

5110

Диққат
ҚҚС бўйича солиқ базаси битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг қиймати сифатида аниқланади. Бунда битимнинг нархи товарларнинг бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли .

Қарз берувчида фоизли даромадни аниқлаш ҳақида бу ерда ўқинг. 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text162654_qqs_stavkasi_uzgargan_bulsa_tovar_qarzi_qanday_hisobga_olinadi