Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Ўз вақтида рўйхатдан ўтказилмаганлиги учун - жарима
ДСҚ қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги бошқармаси мутахассислари buxgalter.uz илтимосига биноан: 1) қандай қилиб ҚҚС тўловчиси сифатида мажбурий рўйхатдан ўтиш; 2) нима учун буни ўз вақтида амалга оширмаган солиқ тўловчи ҚҚС билан ҳисобварақ-фактура тақдим этиши мумкин эмаслиги, унинг контрагентлари эса - бундай ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҳисобга олиш ҳуқуқидан фойдаланишлари мумкин эмаслиги; 3) ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш тартибини бузганлик учун қандай жавобгарлик чоралари назарда тутилганлигини тушунтиришди:
- ҚҚС тўловчиси сифатида мажбурий рўйхатдан ўтиши лозим бўлган солиқ тўловчилар солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органига белгиланган шаклда аризани ҚҚС тўлашга ўтиши керак бўлган ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан тақдим этишлари керак .
Ариза солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг “ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш” сервиси орқали берилиши зарур.
Ариза шаклини тўлдиринг ва “Жўнатиш” тугмасига босинг.
Шаклни тўлдириш юқорида даражада автоматлаштирилган, маълумотлар ҳисоб маълумотларидан олинади. Ҳар қандай юзага келган масалаларни солиқ идораси ходимининг кўрсатилган телефон рақами орқали аниқлаштириш мумкин.
ҚҚС тўловчиси сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш - ҚҚС суммасини ҳисобга олишнинг шарти .
Солиқ тўловчи СКнинг 265-моддасига мувофиқ солиқнинг умумий суммасини ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олиш йўли билан камайтириш ҳуқуқига эга. Бунинг учун қуйидаги 2 шартга бир вақтда риоя қилиниши керак :
1) олинган товарларга (хизматларга) солиқ тўловчи томонидан ҳисобварақ-фактура ёки етказиб берувчи томонидан тақдим этилган солиқ суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжат олинганда;
2) товарларни (хизматларни) етказиб берувчи солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилганда.
Солиқ тўловчилар фақат ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган товарлар (хизматлар) етказиб берувчиларига тўланган (тўланиши лозим бўлган) ҚҚС суммаларини ҳисобга олишлари мумкин. Бинобарин, ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олгунга қадар бўлган давр учун ҚҚС билан ЭҲФни тақдим этиш имкониятини тақдим этиш - мақсадга мувофиқ эмас.
Солиқ органларида ҚҚС тўловчиси сифатида ўз вақтида рўйхатдан ўтмаслик - бу белгиланган тартибни бузиш ва СКнинг 219-моддаси 1-қисмига мувофиқ солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳисобга қўйиш санасидан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олган даромадининг 5%и миқдорида, лекин 5 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.