Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ҚҚС бўйича ҳисоботда икки марта акс эттирилган айланмага қандай тузатиш киритилади
«Директор хизматлар учун тўлов тизими орқали шахсий ҳисобварақ бўйича юридик шахс учун тўловни амалга оширди. Биз юридик шахсга хизматлар учун ЭҲФ расмийлаштирдик. Натижада ҚҚС бўйича ҳисоботда ёзиб берилган ҳисобварақ-фактура ҳамда тўлов тизимининг чеки акс эттирилмоқда. Айланмалар икки марта акс эттирилган».
Бундай вазиятда айланмаларга қандай тузатиш киритиш юзасидан саволга buxgalter.uz Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВАдан жавоб беришини илтимос қилди:
– Мазкур вазиятда, хизматларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС бўйича ҳисоботда икки марта акс эттирилганлигини эътиборга олган ҳолда, юзага келган муаммони ҳал қилишнинг эҳтимолий иккита варианти мавжуд:
- агар харидорингиз ҳали ҳисобварақ-фактурани тасдиқламаган ва у тақдим этилган пайтдан бошлаб 10 кун ўтмаган бўлса – ҳисобварақ-фактурани бекор қилиш;
- агар харидор ҳисобварақ-фактурани тасдиқлаган бўлса – манфий сумма билан тузатилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш ва кейинчалик ҳисобварақ-фактуранинг харидор томонидан тасдиқланиши.
Зарурият бўлганда тегишли даврлар учун ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китобларни топширинг.
❖
Экспертлар камайиш томонга солиқ бўйича қайта ҳисоб-китобни қандай топшириш юзасидан жавоб беришди.