Янги
29.12.25
2026 йил январь ойида айрим ташкилотлар декабрь, чорак ёки йил учун янги статистика ҳисоботи шакллари бўйича ҳисобот беришлари керак бўлади. Бундан ташқари, Миллий статистика қўмитаси танланма кузатувларга тушадиган омадлилар рўйхатини ҳам эълон қилди.
Ўзимизни – buxgalter.uz сайтининг анъанавий шарҳидаги жадвалдан излаймиз:
27.12.25
Ҳисоб сиёсати конструктори 2026 йил учун ҳисоб сиёсатини шакллантиришда ёрдам беради. Бу ташкилотингизнинг ўзига хос хусусиятини инобатга олиб, бир неча босқичда ҳисоб сиёсатини шакллантирувчи сервис. Саволларга жавоб берсангиз бас.
25.12.25
2025 йил учун ишлаб чиқариш календари Бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланган. 2025 йил учун Ўзбекистонда бутун йил учун қўшимча дам олиш кунларини белгиловчи Президент фармони қабул қилинмади. Бу ишлаб чиқариш календари Меҳнат кодекси нормалари асосида тузилганини ва расмий қарорлар қабул қилинишига қараб янгиланиб боришини англатади.
22.12.25
«Солиқ ходими қўнғироқ қилиб, сиз қатъий белгиланган солиқда экансиз, зудлик билан айланмадан олинадиган солиқни фоизлар бўйича тўлашингиз ҳақида хабарнома юборинг, деб огоҳлантирмоқда». «Телефон орқали Paynet Холисда рўйхатдан ўтишни талаб қилишмоқда, онлайн-НКМдан фойдаланиш мумкин эмас, акс ҳолда МЧЖга ўтишга тўғри келади, дейишмоқда...»
Солиқ маъмурчилигидаги сўнгги глобал ўзгаришлар бўйича расман тасдиқланган тартиб мавжуд бўлмаганда оғзаки тартибга солиш амалиёти қанчалик тўғри?
Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятни шарҳлаб берди:
22.12.25
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида дори воситаси – рецепт асосида ёки рецептсиз берилиши ҳақида тезкор маълумот олиш имконини берувчи янги хизмат ишга туширилди.
Бу қандай ишлашини текшириб кўрдик. Хизматдан фойдаланиш учун порталда авторизациядан ўтиш шарт эмас, бунинг учун ишлаб чиқувчиларга алоҳида раҳмат:
18.12.25
Ўзбекистонда бухгалтерия тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқлаштирилиши ҳамда МҲХСни қўллашнинг халқаро амалиётга асосланган концептуал ёндашувини жорий этиш бугунги куннинг муҳим вазифаси. Бу йўналишдаги ўзгаришлар хусусида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси бошқармаси бошлиғи Отабек БАРАКАЕВ ўз фикрларини билдирди.
17.12.25
Давлат хизматларидан фойдаланувчилар уларнинг сифатини белгилайдилар. Уларни кўрсатиш рад этилган тақдирда эса истеъмолчига хизмат учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлар қайтарилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 16.12.2025 йилдаги 792-сон қарорида назарда тутилган.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида
17.12.25
Ўзбекистон солиқ органлари Президентнинг ПФ-153-сон Фармони асосида солиқ тўловчиларга оммавий равишда расмий хабарномалар юборишни бошлади. Бу шунчаки хабардор қилиш эмас, балки 2026 йил 1 январдан кучга кирадиган қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш қоидалари тубдан ўзгариши ҳақида тўғридан-тўғри огоҳлантиришдир.
Солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВА buxgalter.uz учун ўзгаришларнинг моҳияти нимада эканлигини ва бизнес уларга қандай тайёргарлик кўриши кераклигини тушунтирди:
15.12.25
Келинг, аниқ нарсани тан олайлик: рецепт билан бериладиган препаратлар учун QR-кодли «пилот» нотекис ва қаттиқ турбулентлик шароитида учади. Электрон тизим вақти-вақти билан «осилиб» қолади, поликлиникаларда ортиқча юк ва жуда катта навбатлар, турли сабабларга кўра ҳар сафар дори сотиб олиш керак бўлганда поликлиникага югуришга кучи етмайдиганлар катта стрессда.
Чунки босқичма-босқичлик, мослашувчанлик ва беморга йўналтирилганликни талаб қиладиган чуқур ижтимоий-тиббий ислоҳотга IТ-лойиҳа сифатида ёндашиб бўлмайди. Аслида у дори муомаласи хавфсизлигини ошириши мумкин эди. Қатъий ва пухта ўйланмаган ҳолда жорий этилганда эса – даволаниш имкониятини чеклайди, ижтимоий кескинлик, коррупция хавфи ва яширин бозорни келтириб чиқаради.
Ҳурматли муаллифларимиз Иродахон Аббосхонова ва Гулнора Эргашеванинг юзага келган вазият ҳақидаги фикрларини эълон қиламиз. Шунингдек, чет элда бундай чекловлар тизими норозилик кайфиятини келтириб чиқармасдан қандай ишлашини ҳам айтиб ўтамиз (эслатма – бизда ҳам шундай бўлиши мумкин эди, лекин шошилишди):
12.12.25
Йил якунланиши билан тўлаш тартиби ўз кучини йўқотадиган қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ўзларига савол беришмоқда – улар солиқни 1 январдан бошлаб ставкалар бўйича тўлашга қандай ўтишлари мумкин? Билдиришнома бериш керакми? Қандай қилиб, қаерда ва қайси муддатларда?
Расмий изоҳ берилмагани учун бу саволни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАдан сўрадик (эслатма: бу маълумотни Солиқ қўмитаси тасдиқлади):