Янги

Диққат! 2023 йил учун Ўзбекистон солиқ сиёсатини тузишда кўмаклашинг

02.06.22
МВнинг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти томонидан 2023 йилга солиқ сиёсати лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу мақсадда, 2022 йилда солиқ сиёсати воситалари қандай ишлаганини билиб олиш учун сўров ўтказилмоқда. Улар қанчалик қулай ва тушунарли? Корхоналарда харажатлар қисқаришига ёрдам беряптими? Барча янгиликлар, шу жумладан солиқлар ва преференциялар бизнесчилар эътиборига оператив тарзда етказиляптими? Амалиётда тадбиркорлар қандай қийинчиликларга дуч келишмоқда? Солиқ сиёсатининг қандай воситалари юқори самара бермаяпти?

Бухгалтерларни келгусида нималар кутмоқда?

26.05.22
Бутун дунёда ахборот технологиялари ва сунъий интеллект ривожланиши сабабли ҳисоб юритиш жараёнининг катта қисми автоматлашганини кўрамиз. Замон тараққиёти бухгалтерлардан молиявий ҳисоботларни фойдаланувчиларга самарали усулда тақдим этишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директорининг ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВ сўзлаб берди.

Ким 2022 йил апрель учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қайта топширади

13.05.22
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шаклларига (пакет коди - 10104_27) янги устунлар, сатрлар ва иловалар қўшилди. Солиқ тўловчилар учун бу кутилган ўзгартиришлардир, улар Ҳисоб-китобни солиқ базасини камайтирмасдан ёки оширмасдан топшириш имконини беради. Buxgalter.uz уларни қандай тўлдиришни ДСҚда аниқлаштирди:

Солиқ ҳисоботи шаклларида нималарни такомиллаштириш керак

18.04.22
17 апрель куни ҚҲТБТда солиқ ҳисоботи ва декларация шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳани муҳокама қилиш якунланди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА солиқ органлари ушбу янги шакллар устида яхши ишлашди, деб ҳисоблайди. Бунда таклиф мавжуд - уларни ҳам солиқ тўловчилар учун, ҳам солиқчилар учун янада ахборот берувчи ва қулай қилиш.

Нима учун “Soliq” мобиль иловаси чекларни рўйхатдан ўтказмаяпти

14.04.22
Агар мижозлар сизнинг чекларингиз “Soliq” мобиль иловасида рўйхатдан ўтказилмаётганлиги юзасидан шикоят қилишса, эҳтимол, муаммо чекларда бўлмаслиги мумкин! 7 апрель куни ДСҚ мазкур илова ҳақида ахборот хабарини эълон қилди, бироқ афтидан, кўп истеъмолчиларга у етиб бормаган.

Диққат! Цемент учун МХИК янгиланди

13.04.22
Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги оператори цемент МХИКларини инвентаризациядан ўтказишни якунлади. Унинг натижалари бўйича рўйхат тўлдирилди. Энди каталогда Ўзбекистон бозорида тақдим этилган цементнинг барча турлари учун МХИК мавжуд. Цемент ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва чакана реализация қилувчилар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда ҳисобга олишлари лозим.

Жисмоний шахслар учун бир томонлама ЭҲФ бекор қилинса, нима бўлади

08.04.22
4 апрель куни электрон ҳужжат айланиши операторлари бир томонлама ЭҲФни, шунингдек - давлат сирига тааллуқли бўлган етказиб беришлар бўйича ЭҲФни шакллантириш ва уларни жисмоний шахсларга жўнатиш имконияти бекор қилинганлигини эълон қилди. Бироқ шу куни кечқурун ДСҚ бундай имконият тикланганлигини маълум қилди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу борада ўз хавотирлари билан ўртоқлашди:

Маркетплейс ва тўлов иловалари онлайн-НКМ тизимига интеграция қилинади

07.04.22
Маркетплейс орқали сотувлар энди солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг менюсида ва айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС ҳисоб-китобларида автоматик тарзда акс эттирилади. Ушбу қурилма қандай тузилганлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ сўзлаб берди:

2022 йил 1 апрелдан нималар ўзгаради

31.03.22
2022 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги, шу жумладан - солиқ соҳасидаги ўзгартиришларнинг навбатдаги тўплами кучга киради. Уларни norma.uz портали умумлаштирди.

Диққат! Дори воситалари учун МХИКлар янгиланди

28.03.22
Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги оператори дори воситалари МХИК кодларини янгилади. Энди каталогда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистонда реализация қилишга рухсат этилган барча дори воситалари учун МХИК мавжуд. Ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва дорихоналар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда инобатга олишлари лозим.