Янги

Кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилди

05.08.21
Вазирлар Маҳкамаси “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни тасдиқлади (485-сон ВМҚ, 03.08.2021 й.). Ҳужжатга асосан мобиль савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилмоқда. Ҳужжатнинг асосий қоидалари - buxgalter.uz шарҳида.

Сизнинг контрагентларингиз орасида Давлат реестридан чиқариладиган ташкилотлар мавжудлигини текширинг

04.08.21
Давлат хизматлари агентлигининг расмий сайтида давлат реестридан чиқариладиган тадбиркорлик субъектлари рўйхати эълон қилинган. Уларнинг барчаси 3 йилдан ортиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаяпти. Ушбу субъектларнинг таъсисчилари ва раҳбарларида ўз тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш имконияти ҳали ҳам мавжуд.

Ишлатилган тарани топшириш мумкин бўлади, уни йиғиш пунктлари очилади

03.08.21
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий жорий этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди (468-сон, 28.07.2021 й.). Таранинг депозит тизими қандай ишлаши ва ким унинг иштирокчиси бўлиши ҳақида - buxgalter.uz шарҳида.

Янги йилдан бизнесни рўйхатдан ўтказиш 5 карра арзон бўлади

30.07.21
Президентнинг 24.07.2021 йилдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6269-сон Фармони тадбиркорларга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун давлат божида тежаш имконини беради ва бу ҳаммаси эмас. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.

2021 йил 1 августдан нима ўзгаради

29.07.21
1 августдан қонунчиликка навбатдаги ўзгартиришлар тўплами кучга киради. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.

Қандай солиқ ҳисоботлари 23 июлга кўчирилади

15.07.21
Диққат! 20, 21 ва 22 июль байрам ва ишланмайдиган кунларга тўғри келади. Шу боис солиқ ҳисоботларининг баъзи шаклларини тақдим этиш ва солиқларни тўлаш 23 июлга кўчирилади (СК 5-м. 7-8-б.) (СК 86-м. 6-қ.).

МҲХС бўйича ўқитиш ва имтиҳон харажатлари қандай қоплаб берилади

15.07.21
Молия вазирлиги Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга мувофиқ МҲХС бўйича имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб беради.

Didox карталар ва терминаллар мониторинги имкониятини кенгайтиради

08.07.21
Didox фойдаланувчилари энди бевосита Didox сайти ёки ўзининг 1С дастурида терминаллар ва корпоратив банк карталари мониторингини амалга оширишлари мумкин.

СТИР йўқ, ЖШШИРни эса ёзишга жой йўқ, нима қилмоқ керак?

05.07.21
1 июлдан бошлаб 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191 га мувофиқ СТИР бериш тўхтатилди, бундан буён солиқ органлари жимоний шахсларни ЖШШИР бўйича таниб оладилар. Бироқ, ДСҚ ахборот тизимларида ЖШШИРга созлаш ҳали тугатилмади. Бундай шароитда қандай ишлаш керак? Бу ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маҳкамасида изоҳ берилди:

МҲХС бўйича бепул онлайн-курснинг кейинги босқичига ёзилиш бошланди

17.06.21
Молия вазирлигининг ташаббусига асосан 2020 йил сентябрь ойида ўзбек ва рус тилларида “МҲХС асослари” таълим онлайн-платформаси - ifrs.academy ва profimsfo.uz. ишга туширилди. 22 июнда масофадан ўқитишнинг иккинчи поғонаси - “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” бошланади. Ким учун таълим бепул бўлиши ва курснинг иккинчи босқичи юзасидан бошқа тафсилотлар ҳақида buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг: Қуйидагилар таълимнинг иккинчи босқичида иштирок этишлари мумкин: