Янги
10.09.21
Бугун, 2021 йилнинг 10 сентябрида, август ойи учун бир томонлама ЭҲФ тақдим этишнинг сўнгги куни ДСҚ онлайн-НКМдан фойдаланган ҳолда бўнак тўловларини қабул қилишда ва тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарларни (хизматларни) реализация қилишда махсус касса чекларини шакллантиришнинг техник имкониятини яратиш устида ишлаётганлигини маълум қилди.
10.09.21
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди доирасида Президент ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишларини тақдим этди. Солиқ ставкаларининг айрим турлари пасайтирилиши эълон қилинди.
08.09.21
Бу Президентнинг 07.09.2021 йилдаги “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
01.09.21
27 август куни сенаторлар томонидан Тошкент шаҳрининг 4 та тумани ҳамда Тошкент вилоятининг 4 та тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Ўзгартиришлар дахл қиладиган фуқаролар ва юридик шахслар кадастр ҳужжатларини ва транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишларига тўғри келади. Батафсил –¬ buxgalter.uz шарҳида:
24.08.21
Хушхабар: бухгалтерлар ҳам бироз дам олишлари мумкин! Қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда 1 дан 5 сентябрга қадар давом этадиган Мустақиллик кунини нишонлаш муносабати билан Давстатқўм 5 та ҳисоботларни топшириш муддатларини - 8 сентябрга қадар (8 сентябрь ҳам киради) кўчирди.
24.08.21
Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (20.08.2021 йилдаги 531-сон ВМҚга 1-илова). Ҳужжат 2021 йил 22 ноябрда кучга киради.
23.08.21
Президент Шавкат МИРЗИЁЕВ тадбиркорлар билан учрашувда солиқ ва божхона қонунчилигидаги ўзгартиришларни эълон қилди. Энг кўп қизиқиш уйғотадиганларини санаб ўтамиз:
20.08.21
0239-07/4-сон СанҚваНга (рўйхат рақами 31, 19.07.2021 й.) киритилган қўшимчада кўрсатилган ташкилот ходимлари вакцина олишдан бош тортганлиги учун ишдан четлаштирилиши мумкин. Меҳнат кодексининг 113-моддаси 3-қисмига киритилган ўзгартиришлар ҳам бундан далолат беради. Буни қандай амалга ошириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқармаси бошлиғи Александр НАВОТНИЙ ва «Норма» компанияси эксперти Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб бердилар:
19.08.21
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси ва “Солиқ ва божхона хабарлари” газетаси таҳририяти сизни: “Энг яхши бухгалтер - 2021”, “Энг яхши аудитор - 2021” ва “Энг яхши ички аудитор - 2021” республика танловларида иштирок этишга таклиф қилади. Барча танлов иштирокчиларига муваффақият тилаймиз! Биз сизга ишонамиз ва ҳар бир иштирокчини қўллаб-қувватлаймиз!
18.08.21
2021 йил 1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилди. Тегишли Фармон Президент томонидан 17.08.2021 йилда имзоланди.
Бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар 1,1 баробарга оширилди. Иш берувчиларга иш ҳақини МҲЭКМдан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаш тавсия қилинди. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.