Янги
12.06.26
Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим бўлган ташкилотлар 2025 йилдаги молиявий фаолияти якунлари бўйича аудиторлик хулосаси нусхасини 15 июндан кечиктирмай солиқ органларига тақдим этишлари керак.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра, аудиторлик хулосасини тақдим этишга бирор сабабга кўра улгурмаётганларга нима қилиш кераклигини тушунтириб берди:
11.06.26
Пиво бўйича сўнгги янгиликлар: 10 июнь куни қарор қабул қилинди ва унинг асосида меҳмонхона бизнеси ва умумий овқатланиш субъектларига пивони мижозларга сотишда унинг маркировка кодларини сканерламаслик имконини берувчи тегишли дастурий тузатишлар киритилмоқда. Энди бу янгиланишлар – умуман алкоголь ва хусусан пиво бўйича – тадбиркорларда амалда қўлланилишини кутмоқдамиз.
Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида:
10.06.26
Оммавий ахборот воситаларида Президентнинг 01.06.2026 йилдаги ПҚ-210-сон қарорига мувофиқ, ишсиз ёшларни ишга жойлаштиришда камида МҲТЭКМнинг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш белгиланганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу шундайми?
Вuxgalter.uz илтимосига биноан, ушбу масалани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат ахборот технологиялари текширувларини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Отабек БОБОМУРАТОВ тушунтириб берди:
09.06.26
Агар сизда меҳмонхона ёки умумий овқатланиш шохобчаси бўлса ва сиз ўз меҳмонларингизга пиво сотсангиз, шуни билишингиз керакки, эҳтимол (агар бирор нарса ўзгарса) етказиб берувчининг ЭҲФси имзолангандан сўнг, унинг рақамли маркировка кодлари якуний истеъмол учун сотилган деб ҳисобланмайди. Уларни аввалгидек кассада сканерлашни давом эттиришга тўғри келади.
«GAROV TARAQQIYOT NKM» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ buxgalter.uz учун махсус ТХКМ ва тадбиркорларда пиво бўйича пайдо бўладиган саволларни айтди:
04.06.26
10 июндан бошлаб Солиқ қўмитаси билан ўзаро ҳамкорликнинг барча масалалари бўйича my.soliq.uz ягона платформасига босқичма-босқич ўтаётганимиз ҳақидаги янгилик яхшиликка бўлди. Чунки доимий равишда икки сайт ўртасида айланиш унчалик қулай эмас эди...
Ушбу «ўзгаришлар тўлқини»да бухгалтер учун фойдали ҳаволалар келтирилган шпаргалкани текшириш ва янгилаш истаги пайдо бўлди. Чунки дунёда ўзгаришларни ёқтирадиган энг охирги одам бухгалтердир. Бу «фойдали ҳаволалар ва хизматлар» ҳам вақти-вақти билан ўзгариб туради. Вақти-вақти билан уларни текшириш керак.
Бизнинг рўйхатимиз – бу ерда:
02.06.26
21 май куни Тошкентда Ўзбекистон молия мутахассисларининг II Республика форуми бўлиб ўтди. Унда тўртта муҳим масала – МҲМСга ўтиш, бухгалтерларни миллий сертификатлаш, бухгалтерлар ва молиявий менежерлар учун касбий стандартлар, исломий молия учун кадрлар масаласи муҳокама қилинди.
Муҳокама натижалари, ваъда қилинганидек, buxgalter.uz сайтидаги шарҳимизда:
01.06.26
Календарь йилнинг деярли ярмини ўтказдик: навбатда – июнь...
Солиқ фронтининг барча жангчиларига ёрдам тариқасида бош бухгалтернинг ойлик режасини тақдим этамиз. Унда барча маълумотлар – саналар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар ва маслаҳатлар келтирилган:
26.05.26
26 майдан бошлаб тўловларни расмийлаштиришда фақат янги тўлов мақсади кодларидан фойдаланиш керак – бу байрамолди сўнгги иш куни учун яхши хабар эмас. Тўлов топшириқномаларини сўмда расмийлаштириш бўйича мажбурий талаблар жорий этилиши муносабати билан кодлар маълумотномаси янгиланди.
Янги қоидаларга кўра энди «Тўлов тафсилотлари»да нималарни кўрсатиш кераклигини бизнинг шарҳимизда ўқинг:
21.05.26
Эҳтиёт бўлинг: электрон тизимларнинг техник ёрдам кўрсатиш каналларида фирибгарлар ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин! Мана яққол бир мисол: Paynet Холис тўлов тизими фойдаланувчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳисоботларида 2026 йил 1 майдан бошлаб ушбу тизим орқали қабул қилинган чеклар акс этмай қолган. Унинг бухгалтери муаммо сабабини тушунтириш ва уни ҳал қилишда ёрдам сўраб тизимнинг расмий Телеграм-каналига мурожаат қилган. У билан дарҳол «сохта ходимлар» боғланган, қизиғи, улар фойдаланувчининг ҳамёнлари ва аккаунтлари ҳақидаги ички маълумотларга эга бўлган. Натижа – ЯТТ ҳисобварағидан пул йўқолган…
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
20.05.26
Май ойининг сўнгги 5 куни барчамиз учун узоқ дам олиш кунлари эканлигини эслаймиз, шундай эмасми?
Бир томондан – бу катта қувонч, бошқа томондан – ойнинг сўнгги кунларида одатий ишимизга таъсир қиладиган кичик ноқулайлик. Масалан, «банк-мижоз» ҳам бу кунларда «дам олади» шуни унутмайлик...
Buxgalter.uz сайтида байрам арафасидаги кичик эслатма: